Куни кеча давлатимиз раҳбари қабул қилган пахтачиликда бозор тамойилларини жорий этиш ҳақидаги қарор эса шубҳасиз, соҳада янгича ислоҳотларни бошлаб берди.

Мамлакатимизда аграр соҳани интенсив ривожлантириш, замонавий агротехнологияларни жорий этишга қаратилган ислоҳотларда Президентимизнинг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони янги имкониятлар эшигини очди.

Мазкур қарор пахта етиштириш соҳасида кўп йиллардан буён давом этиб келаётган маъмурий бошқарув усулларидан воз кечиш ва бозор тамойилларини қарор топтиришни қўллаб-қувватлаши билан алоҳида аҳамият касб этади. Зеро, пахта хомашёси ишлаб чиқариш ҳажмини кескин камайтирмаган ҳолда сифатни яхшилаш чуқур қайта ишлаш асосида қўшилган қиймат занжирини ҳосил қилади ва пировардида даромадни кўпайтиради.

Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларининг кенг жорий қилинишида бир қатор муҳим жиҳатларни алоҳида эътиборга олиш шарт. Мисол учун, жорий йил ҳосилидан бошлаб, пахта хом-ашёси етиштиришда давлат буюртмаси бекор қилинади ва харид нархини белгилаш амалиётидан воз кечилади. Бундай бўлиши йиллар давомида “пахтакор” номини олиб, ҳовлисида пахта етиштирган халқимизнинг “тушига ҳам кирмаган” эди.

Яна бир янгилик шундан иборатки, номи йиллар давомида бир неча бор ўзгарган бўлса-да, ҳар сафар пахта сўзи қолган “Пахтасаноат” уюшмаси тугатилади. Энди мавжуд 25 мингга яқин пахтачилик фермер хўжаликлари шартнома асосида пахта тўқимачилик кластерлари, кооперацияларга маҳсулот етиштириб беришади. Кооперациялар ва кластерлар ташкил этилмаган ҳудудларда пахта тозалаш корхоналари негизида фермер хўжаликларининг ихтиёрий бирлашмаси ташкил этилади.

Ўрнатилган тартибга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзтўқимачиликсноат” уюшмаси биргаликда жаҳон бозори нархлари таҳлили асосида ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йил ҳосили учун пахта хом ашёсига кутилаётган минимал нархларни эълон қилиб боради.

Шу мақсадда Жаҳон банкининг “Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида туманларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан пахта ва ғалла майдонларида, экинларнинг ривожланиш ҳолати ва кутилаётган ҳосил прогнози билан шуғулланувчи ахборот-маслаҳат марказлари ташкил этилади.

Яна бир муҳим янгилик бу республикада ишлаб чиқарилган пахта толаси учун биржада бошланғич нарх шаклланишида амалда қўлланилаётган 10 фоизли чегирма бекор қилинишидир.

Пахтачиликда бозор тамойиллари жорий этилиши билан пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари ва қайта ишловчи корхоналарнинг ўзаро муносабатларини тартибга солиш юзасидан амалий чоралар кўрилади. Бунда молиялаштириш тизимида жиддий ўзгаришлар бўлади. Хусусан, янги тартибга кўра 2021 йил ҳосилидан бошлаб пахта хом-ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш учун имтиёзли кредитларни фермер хўжаликларининг талаби асосида ажратиш тизими жорий этилади.

Бунда мулкдор агротехник тадбирлардан келиб чиқиб, кредит маблағларини эркин тасарруф этади ҳамда моддий ресурслар етказиб берувчиларни ихтиёрий танлайди. Бу фермерларни тежамкорлик ва ажратилган маблағлардан самарали фойдаланишида қўл келади.

Пахтачилик соҳасини интенсив ривожланиш йўлига ўтказиш мавжуд меҳнат, ер, сув ва бошқа моддий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширади, аграр соҳада барқарор ўсишни таъминлашга шароит яратади.

Энг муҳими, пахтачиликда чуқур қайта ишлаш орқали қатор ижтимоий масалалар ҳам ечим топади, қишлоқда кўплаб иш жойлари очилади, экспорт салоҳияти ошади. Шунингдек, тармоқдаги туб ўзгаришлар пахта етиштирувчи фермерлар, агрокластерлар ва кооперацияларнинг иқтисодий манфаатдорлигини оширишга хизмат қилади.

Актам Ҳаитов,

Қонунчилик Палатаси спикери ўринбосари,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Актам Ҳаитов: "Пахтанинг бошланғич нархи шаклланишида қўлланилаётган 10 фоизли чегирма бекор қилинади"