ЎзА Ўзбек

31.10.2019 Чоп этиш версияси

Аккумулятори нуқсонли “Cobalt“дан том қисми носоз “LASETTI-GENTRA”гача...

Аккумулятори нуқсонли “Cobalt“дан том қисми носоз “LASETTI-GENTRA”гача...

Жиззах шаҳар “Олмазор МФЙ, “Наврўз” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Жиззах шаҳридаги “АС-СЕРВИС” МЧЖга қарашли автосалондан “LASETTI-GENTRA” русумли автомашинани 135000000 (бир юз ўттиз беш миллион сўмга) харид қилган.

Аммо орадан бир ой вақт ўтиб, автомашинани ювдиришга борганида машинанинг люк қисмида носозлик сабабли сув ўтиб, ўриндиқлари кўлмак бўлиб қолган.

Ҳолатни автосалон маъмуриятига маълум қилиб, уни тузатиб беришлари учун калити билан топшириб келган.

Лекин орадан анча вақт ўтса ҳамки, автомашинаси тузатилгани тўғрисида автосалон ходимларидан хабар бўлмаган.

Нодир Ёқубов ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг ишонч телефонига мурожаат қилади.

Унда Нодир Ёқубов “АС-СЕРВИС МЧЖга қарашли автосалон кўрсатган таъмирлаш ишларидан қониқмаганлиги ва автомашинадаги носозлик завод томонидаги эканлиги сабабли “LASETTI-GENTRA автомашинасига тўланган суммани қайтаришни талаб қилади.

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси мутахассислари томонидан унинг эътирози асосли деб топилиб, Нодир Ёқубовга автосалон томонидан 135000000 сўм пули тўлиқ қайтариб олиб берилди.

ЯНА БИР ҲОЛАТ

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани “Чеп” маҳалласида яшовчи, шу тумандаги 54-сон мактаб ўқитувчиси Б.Ҳамидов мурожаат қилиб, “Сурхон авто савдо” МЧЖдан 87 млн. 164 минг сўмга сотиб олган “Кобальт” автомашинаси аккумуляторининг нуқсони борлигидан норозилик билдирган.

Ушбу мурожаат Федерация ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди. Натижада “Сурхон авто савдо” МЧЖ мутахассислари томонидан носоз аккумулятор янгисига алмаштириб берилди.

6 804
ЎзА