ЎзА Ўзбек

14.01.2020 Чоп этиш версияси

Ахборот-кутубхона маркази очилди

Ахборот-кутубхона маркази очилди

Фарғона вилояти Данғара тумани марказида 150 ўринга эга, замонавий ахборот-кутубхона ўз фаолиятини бошлади.

photo5256119146951847108.jpg

Президентимизнинг 2019 йил 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифлари чоғида берган топшириқларига асосан бунёд этилган, 3 қаватдан иборат, 32 мингдан ортиқ китоб фондига эга китобсеварлар учун муносиб туҳфа бўлди.

– 72 ёшдаман, китоб эса бир умрлик ҳамроҳим, - дейди нафақадаги кутубхоначи Жамилахон Эҳсонова. – Туманимизда янги кутубхона очилганлигини эшитиб келдим. Бу ердаги шароитларни кўриб, кўз қувонади.

Ахборот-кутубхона марказида 14 нафар мутахассис 2 ярим мингдан зиёд китобхонларга хизмат кўрсатмоқда.

photo5256119146951847109.jpg

– Иш вақтини икки сменада ташкил этдик, - дейди марказ раҳбари Сайёра Холмирзаева. -Бу ерда ўқув зали, интернет ресурслар зали, барча фан соҳаларига доир китоблар, илмий-оммабоп, ижтимоий-сиёсий, бадиий адабиётлар, кичик ёшдаги китобхонлар учун адабиётлар мавжуд. Бундан ташқари имконияти чекланган фойдаланувчиларга ҳам алоҳида шарт-шароитлар яратилган. Улар учун махсус китоб мебель жиҳозлари, курсилар, компьютердан фойдаланишлари учун махсус ўринлар яратилган.

Қувонарлиси, бугун ахборот-кутубхона маркази тумандаги етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган аҳолига зиё ва маърифат улашмоқда.

2 098
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА