ЎзА Ўзбек

10.09.2019 Чоп этиш версияси

Ахборот хизмати фаолиятини ташкил этиш – ҳоким назоратида

Ахборот хизмати фаолиятини ташкил этиш – ҳоким назоратида

Тошкент вилояти туман ва шаҳар ҳокимликларининг ахборот хизмати фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар бир ҳафта муддатда ҳал этилади.

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси Рустам Холматов вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамда бошқа тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида туман, шаҳар ҳокимликларининг ахборот хизмати фаолиятини ташкил этиш масаласи муҳокама қилди.

Мулоқот чоғида Президентимизнинг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги қарорининг вилоятдаги ижроси, хусусан туман ва шаҳар ҳокимликларида янги ташкил этилган ахборот хизмати раҳбари – ҳокимларнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тавсия этилган номзодларнинг фаолиятини ташкил қилиш ва бу борадаги мавжуд муаммолар атрофлича таҳлил қилинди.

Йиғилишда туман (шаҳар) ҳокимликларида ахборот хизмати штатини белгиланган тартибда ташкил этиш ва молиялаштириш борасида сусткашликка йўл қўйилаётгани қайд этилиб, мазкур масалани зудлик билан ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга зарур кўрсатмалар берилди.

Вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи томонидан ушбу масала тегишли тартибда кўриб чиқилаётгани ва бир ҳафта муддатда ҳал этилиши маълум қилинди.

Йиғилишда шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимлари тегишли тартибда ахборот хизмати учун хона ажратиш ва жиҳозлаш масаласини ҳал этиши лозимлиги ҳам қайд этилиб, ижроси назоратга олинди.

2 653
Авазбек ХУДОЙҚУЛОВ, ЎзА