Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.05.2018 15:26 Чоп этиш версияси

Академия тингловчилари Хитойда малака оширмоқда

Академия тингловчилари Хитойда малака оширмоқда
Жорий йилнинг 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчилари Хитой Халқ Республикасидаги энг йирик автомобил ишлаб чиқариш корхоналаридан бири – “SAIC” компаниясига ташриф буюрдилар.

Ушбу ташриф тингловчиларнинг бир ойлик малака ошириш дастури доирасида Шанхай университети ва Шанхай ижтимоий фанлар академияси томонидан ташкил этилди.

10.jpg

Тингловчилар компаниянинг барпо этилиши тарихи, дизайнерлар тузилмаси, синовлар мажмуаси ва майдончалари, махсус автосалон “Showroom” ва замонавий инновацион интеллектуал қарорлар асосида автомобил саноатининг устувор режалари билан танишдилар.

Хусусан, бугунги кунда “SAIC” компанияси таркибидаги 50 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар, Шанхай эркин иқтисодий зонасида фаолият кўрсатмоқда. “SAIC” корхоналарида мотоцикллар, енгил автомобиллар, тракторлар, юк машиналари, автобуслар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарилади.

“SAIC” қўшма корхонаси таркибига Shanghai Volkswagen Automotive Company (SVAC), Shanghai General Motors Corporation (Shanghai GM), SAIC-GM-Wuling Automobile (Baojun маркали бюджет автомобиллари), Shanghai Automotive Co. Ltd. – эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи, Shanghai Advanced Traction Battery Systems Co. (ATBS) – қуйма ионли A123 тизимли аккумуляторларни ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналар киради. 

09.jpg

1997 йил 12 июнда “SAIC” ва “General Motors” компанияларининг 50 фоизли тенг улуши асосида, Shanghai General Motors Company Limited (Shanghai GM) ташкил этилган. Бугунги кунда Chevrolet, Buick, Cadillac маркали автомобиллар айнан шу корхонада ишлаб чиқарилаётганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Shanghai General Motors Company Limited (Shanghai GM) йилига 480 минг дона автомобил ва уларга эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, Хитойнинг автомобил ишлаб чиқариш саноати тизимидаги энг йирик кўшма корхона ҳисобланади.

Тадбир якунида томонлар ахборот ва делегациялар алмашуви орқали Ўзбек–Хитой ҳамкорлигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшишига умид билдирдилар.

Д.Ходжикариев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Давлат бошқаруви академияси тингловчиси.


5 364