ЎзА Ўзбек

19.11.2019 Чоп этиш версияси

«Агробанк» ходимлари Туркияда тажриба алишмоқда

«Агробанк» ходимлари Туркияда тажриба алишмоқда

Бизнес юритишни халқаро стандартлар асосида ташкил этиш, чакана хизмат турларини ривожлантириш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, хусусан ходимлар иш самарадорлигини баҳолаш тизимини (KPI) йўлга қўйиш мақсадида Агробанкнинг 30 нафар раҳбар -ходимлари айни пайтда Туркиянинг Т.С. "Ziraat bankasi A.Ş" да ўқув семинарда иштирок этишмоқда. 

Шунингдек, сафар доирасида ходимлар Т.С. "Ziraat bankasi A.Ş" филиалларида хам бўлиб, мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнлари билан яқиндан танишиб чиқдилар.

Келгусида хам мазкур дастур доирасида бир қанча банк ходимларининг ушбу ўқув-семинарларида иштирок этиши режалаштирилган.

photo5377626791117695870.jpg

photo5377626791117695871.jpg

1 512
ЎзА