ЎзА Ўзбек

30.08.2018 13:03 Чоп этиш версияси

“Афросиёб” замонавий электропоезди Шаҳрисабзда

“Афросиёб” замонавий электропоезди Шаҳрисабзда

Қашқадарёнинг Шаҳрисабз шаҳригача юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездининг қатнови йўлга қўйилди

Сўнгги вақтларда мамлакатимизда қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мазкур ишларнинг замирида аввало, инсон манфаати, улар ҳаётини яхшилаш мақсади турибди. Юртимиз туристик салоҳиятини янада юксалтириш, сайёҳликни ривожлантириш борасида ҳам бир қанча саъй-ҳаракатлар амалга оширилди. Жумладан, электрон виза олиш тартиби жорий этилди, халқаро андозаларга жавоб берадиган янги меҳмонхоналар барпо этилмоқда. Юқори даражадаги сервис хизматлари, транспорт коммуникацияси шакллантирилди. Хусусан, Бухоро, Самарқанд ҳамда Қарши юртимизнинг қадимий ва гўзал шаҳарларига юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездлар қатнови йўлга қўйилди. Хивада эса миллий услубдаги муҳташам вокзал биноси қурилди. 

Мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан Қашқадарёнинг Шаҳрисабз шаҳригача юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоезди қатнови йўлга қўйилиши воҳа аҳолисининг чексиз қувончига сабаб бўлди.

photo5204275275326663304.jpg

photo5204275275326663305.jpg

photo5204275275326663307.jpg

photo5204275275326663308.jpg

photo5204275275326663309.jpg

photo5204275275326663310.jpg

photo5204275275326663312.jpg

photo5204275275326663302.jpg

И.Ахатова, ЎзА
4 733