ЎзА Ўзбек

24.08.2018 13:27 Чоп этиш версияси

“Афросиёб” чипталари 50 фоизга арзонлашди

“Афросиёб” чипталари 50 фоизга арзонлашди
Маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездлар, шу жумладан, юқори тезликда ҳаракатланаётган «Афросиёб» поездлари чипталарида 50 фоизли чегирма жорий қилинди.

Давлатимиз раҳбарининг «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонида белгилаб берилган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан юртимиз Мустақиллигининг 27 йиллигини нишонлаш кунларида йўловчилар учун бир қатор қулайликлар яратилди.

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ахборот хизматининг маълумотларига кўра, фуқароларнинг тўлақонли дам олиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва дам олиш, байрам кунларидан оқилона фойдаланиши, шунингдек, ички туризмни янада ривожлантириш мақсадида, жорий йил 31 августдан 4 сентябргача бўлган кунларида маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездларда, шу жумладан, юқори тезликда ҳаракатланаётган «Афросиёб» поездларида ҳам, оилавий, жамоа, талабалар, ўқувчилар ҳамда нафақадагилар учун йўл чипталарига 50 фоизли чегирма жорий қилинди.

Қўшимча маълумотларни жойлардаги темир йўл кассалари ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг расмий uzrailpass.uz ва railway.uz сайтларидан билиб олишингиз мумкин.

ЎзА
22 360