Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.02.2018 13:35 Чоп этиш версияси

“Афанди” ва “Алдар кўса”лар...

“Афанди” ва “Алдар кўса”лар... Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида график рассом Ҳусан Содиқовнинг «Сатира ва ифода» номли иллюстрациялар кўргазмаси очилди.

Кўргазмада рассомнинг ҳажвий ҳикоя ва латифаларга ишланган 44 га яқин иллиюстрациялар ҳамда 100 дан ортиқ шаржлари (ҳазил сурат) намойиш қилинди. Картиналарда асрлар оша латифа ва ҳангомаларда яшаб келаётган Насриддин афанди, Алдар кўса каби ўзбек, турк, эрон, озарбайжон ва қозоқ ҳалқларининг қаҳрамонлари маҳорат билан ишланган. Рангли қаламлар ва акварелда акс эттирилган бу сиймоларни нафақат катталар, балки болажонлар ҳам қизиқиш билан томоша қилаётир.

14.JPG

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Ҳ.Содиқовнинг ижодий ишлари нафақат мамлакатимизда, балки, чет элларда ҳам, жумладан, Жанубий Корея, Португалия, Кипр, Туркия, АҚШ, Хитой, Испания, Гонгконг, Япония, Россия каби давлатлардаги шахсий коллекцияларда сақланиб келмоқда.
Мазкур кўргазма жорий йилнинг 23 февралигача давом этади.

9.JPG

16.JPG

2.JPG

11.JPG

16.JPG

Гулноза Бобоева, Оқил Ғуломов (сурат),ЎзА
17 041