ЎзА Ўзбек

01.03.2018 12:27 Чоп этиш версияси

Афанди латифаларининг муалифи ким?

Ёзувчи В.Белинский ёзганидек, ҳажвия ҳақиқатни ёлғондан фарқлашда энг зўр воситадир. 

Кулгу инсонда ўз қадрини билиш туйғусини уйғотишга қодир. Бугунги кунда кулгунинг турлари кўп. Масалан, ҳазил, пародия, ҳажв, латифа, аския каби сўз ўйинларини келтиришимиз мумкин. Шу ўринда Афанди латифаларини эсга оламиз. Ўтмишда халқ бирор нарсани ҳажв қилмоқчи бўлса, Афанди латифаларини тўқиган. Латифа қизиқарли воқеа борасида қисқача ҳикоядир. Латифа асосан оғиздан оғизга ўтиб келади. Латифалар инсонлар фаолиятининг барча соҳаларини қамраб олади. Латифаларни иккига бўлиш мумкин. Биринчиси, фақат кулдириш учун тўқиб чиқарилган бўлса, иккинчи латифада ҳаёт ҳақиқатлари ўз аксини топади. Нима бўлганда ҳам латифалар кулдириш билан бир қаторда кишини ўйлантиради. Энг қизиғи, латифаларнинг муалифи ким экани ҳамиша ҳам маълум бўлмайди. Уни халқ мулки дейиш мумкин.

Шарофиддин Тўлаганов
3 409