Бугунги кунда Афғонистон муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал этиш бутунлай самарасиз эканлиги яққол аён бўлди.

Бу ўринда Афғонистонда чинакам тинчликни таъминлашдаги энг муносиб танлов фақат афғонлараро сиёсий мулоқот ва дипломатик механизмлар йўлидир, деган қараш устувор йўналишга айланмоқда. Чунончи, 2020 йилнинг 12 сентябрь куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бошланган афғонлараро инклюзив музокараларнинг дастлабки босқичи афғон заминида узоқ кутилган тинчлик ўрнатиш сари ташланган муҳим қадамлардан биридир.

Музокаралар бўйича манфаатдор томонларнинг ўзаро муроса ва келишувга эришиш жараёнида Ўзбекистон дипломатиясининг ўрни, амалий ҳиссаси беқиёс. Мазкур дипломатиянинг ютуғи қуйидаги омиллар билан узвий боғлиқ.

Биринчидан, афғонлараро тинчлик музокараларини бошлаш, ўзаро муросага келиш ва айни жараённи глобал даражада қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг ва қатъий даъват даставвал “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференциясида илгари сурилган эди. Конференция натижаларини акс эттирган муҳим ҳужжат 

– Тошкент декларацияси Афғонистон муаммосига дахлдор барча давлатлар томонидан якдиллик асосида қўллаб-қувватланиб, муаммони тинч йўл билан ҳал этиш тамойиллари ва улар бўйича афғонлараро, минтақавий ва халқаро миқёсда муросага эришиш ёндащувларини мужассам этган ўзига хос дастуриламалга айланди. Айнан Тошкент анжуманидан сўнг манфаатдор ташқи кучлар томонидан Афғонистондаги вазиятни бартараф этиш бўйича турли кўринишдаги музокара форматлари майдонга чиқа бошлади.

Иккинчидан, Ўзбекистон афғонлараро тинчлик музокаралари бўйича юқори даражада дипломатик тажрибага эга. Жумладан, Ўзбекистон ташаббуси билан 1999 йил Тошкентда ўтказилган «6+2» мулоқот гуруҳи учрашувида нафақат Афғонистондаги вазиятга катта таъсир кўрсата оладиган давлатлар, балки Шимолий Иттифоқ ва «Толибон» ҳаракати вакиллари юзма-юз музокараларда илк бор иштирок этган. 

Музокара якунлари бўйича қабул қилинган “Афғонистондаги низоларни тинч йўл билан ҳал этиш тамойиллари тўғрисида”ги Тошкент декларацияси эса Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг расмий ҳужжатига айланди.

Учинчидан, тинчлик сари ҳаракатнинг энг муҳим шартларидан бири афғонлараро музокараларда барча афғон сиёсий кучларининг иштирокидир. Таъкидлаш зарур, расмий Кобул ва «Толибон» кучларидан ташқари Афғонистонда катта таъсирга эга бошқа ички сиёсий кучлар (Афғонистон этно-сиёсий партиялари раҳбарлари ва аъзолари) ҳам мавжуд бўлиб, уларни музокаралар жараёнига жалб этмасдан, мамлакатда тўлиқ барқарорликни таъминлашнинг сира иложи йўқ. 

Ўзбекистон бугунги кунда барча афғон сиёсий кучлари билан тегишли мулоқот, алоқалар ўрнатган. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистоннинг афғонлараро тинчлик музокара босқичларидан бирини Самарқанд шаҳрида ўтказиш ташаббуси дипломатик жиҳатдан тўла асосга эга.

Тўртинчидан, тинч ва барқарор Афғонистон – бутун Марказий Осиё минтақасининг истиқболдаги изчил тараққиёти гарови. Маълумки, фақат Ўзбекистон Марказий Осиёнинг барча давлатлари, хусусан, Афғонистон билан бевосита чегарадош. 

Қолаверса, айнан Ўзбекистон ҳозирги кунда Афғонистонда минтақавий темир йўл ва энергетика дипломатиясини амалга оширмоқда. Бу Афғонистоннинг нафақат минтақавий жараёнларга кенг жалб этилишида, балки жафокаш афғон халқининг тинч ва фаровон ҳаёт тарзига ўтишида сезиларли рол ўйнайди.

Ҳеч шубҳасиз, Доҳада бошланган афғонлараро музокараларнинг дастлабки босқичи Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш бўйича Ўзбекистон дипломатик саъй-ҳаракатлари билан узвий боғлиқ ва ўзаро ҳамоҳанг воқеликдир. Шу боис, Ўзбекистон Доҳа музокараларини биринчилардан бўлиб олқишлаб, афғон заминида тинчлик ўрнатиш масалалари фақат афғонларнинг ўзи ва афғон халқи раҳнамолигида амалга оширилиши зарур, деган қатъий тамойилни қўллаб-қувватламоқда.

Суҳроб БЎРОНОВ,
Тошкент давлат шарқшунослик университети докторанти

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонлараро музокаралар - Ўзбекистон дипломатияси ютуғи