ЎзА Ўзбек

25.04.2019 Чоп этиш версияси

Афғонистон бўйича Ўзбекистон – Германия ҳамкорлик муносабатлари мустаҳкамланади

Афғонистон бўйича Ўзбекистон – Германия ҳамкорлик муносабатлари мустаҳкамланади

24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Германия Федератив Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Гунтер Оверфелд билан учрашди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, суҳбатда Афғонистон бўйича Ўзбекистон – Германия ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Музокараларда элчи Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш бўйича ташкил этилган таълим маркази негизида соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича Ўзбекистон томони билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан Германия ҳукумати қарори тўғрисида маълумот берди.

Учрашувда, шунингдек, жорий йилнинг октябрь ойида юртимизда ўтказиладиган Ўзбекистон – Германия бизнес форумига тайёргарликнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир доирасида уч томонлама шаклда алоқаларни ўрнатиш ва ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида Термиз шаҳрида Ўзбекистон – Германия – Афғонистон учрашувини ташкил этиш режалаштирилди.

1 471
ЎзА