ЎзА Ўзбек

15.02.2020 Чоп этиш версияси

Афғондан охирги аскар қайтганига 31 йил бўлди...

Афғондан охирги аскар қайтганига 31 йил бўлди...

Бугун собиқ совет армиясининг Афғонистон давлатидаги охирги аскари Амударёнинг “Ҳайратон” кўпригидан Сурхондарё вилояти ҳудудига ўтганига 31 йил бўлди.

Шу муносабат билан Амударёнинг икки соҳилини бирлаштирувчи “Ҳайратон” кўприги ёнида жойлашган Хотира мажмуасида хотира маросими ташкил этилди.

“Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси, ДХХ Чегара қўшинларининг вилоятдаги ҳарбий қисмлари, Термиз тумани халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда жангчи-фахрийлар, чегарачилар ва ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

2.jpg

Бундан 41 йил аввал бошланган бу уруш кутилмаган катта йўқотишларга сабаб бўлди. Афғон тупроғида кўплаб навқирон йигитлар жон таслим қилди. Ўн йилга чўзилган жангу-жадалдан эсон-омон юртимизга қайтганлари ҳам ногирон бўлиб қолди.

Маросимда “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси раиси А.Холтўраев, истеъфодаги польковник Қ.Жумаев ва бошқалар сўзга чиқиб, шу ҳақда атрофлича фикр юритди. Афғонистон тупроғидаги мудҳиш жанглар тугаганига ўттиз йилдан ошган бўлса-да, кўплаб оналар ҳали ҳам нола чекиб, фарзандларининг уйга қайтишидан умидвор бўлиб юрганини таъкидлади. Ёшларга жанг майдонларида ҳалок бўлган қуролдошлари ҳамда уларнинг яхши фазилатлари, сабру-қаноат ва жасорати ҳақида сўзлаб берди.

3.jpg

Тадбир иштирокчилари Афғонистонда ҳалок бўлган жангчилар хотирасига барпо этилган мажмуага гулчамбарлар қўйиб, қўшни давлат ҳудудида мардларча ҳалок бўлган ватандошларимиз хотирасини ёдга олди.

4.jpg

6.jpg

7.jpg

8.jpg

9.jpg

4 876
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,Жонибек Қўзимуродов (сурат), ЎзА