ЎзА Ўзбек

14.01.2020 Чоп этиш версияси

АЭХА ва АЭС: 2019 йил якуни ва келгуси режалар

АЭХА ва АЭС: 2019 йил якуни ва келгуси режалар

Ўтган 2019 йил Атом энергияси халқаро агентлик фаолиятида ҳам ўзига хос янгиликларга бой бўлди. Негаки, дунёдаги атом электр станциялари айнан шу ташкилотнинг талаб ва тартибларига амалга қилган ҳолда иш юритади.

Жаҳонда умумий қуввати 398,9 ГВт ташкил этувчи 450 тижорат ядро реакторидан унумли фойдаланилганлиги боис 2019 йил якунида 2018 йил охирига нисбатан уларнинг қуввати 2,5 ГВтга ошган, деб хабар беради “Ўзатом“ агентлиги.

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ)нинг маълумотига кўра, ўтган йилда атом энергияси дунёда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 10 фоизини ёки барча кам углеродли электр энергиясининг учдан бир қисмини ташкил этган. Бундан кўринадики, атом энергияси гидроэнергетикадан кейин иккинчи йирик кам углеродли электр энергияси манбаига айланмоқда.

30 давлатда атом энергияси ишлаб чиқарилмоқда

Дунёда ўттизта мамлакат атом энергияси ишлаб чиқараётган бўлса, яна 28 давлат бу масала устида фаол иш олиб бормоқда. Масалан, Бангладеш, Беларусь, Туркия ва БААда биринчи АЭС қурилмоқда.

Айтиш керакки, Атом энергияси халқаро агентлиги глобал ядро-энергетика қувватлари ҳақида доимий ўзининг таҳлилини бериб боради. Унга мувофиқ, келгуси ўн йиллик янги қувватлар фойдаланишдан чиқарилаётган мавжуд реакторлар ўрнини қоплай олишига қисман боғлиқ бўлиб қолмайдими, деган масалага эътибор қаратган.

Тахминларга кўра, 2030 йилгача соф ўрнатилган ядро қувватлари доимий тарзда камайиб боради. 2050 йилгача ҳозиргидан 6 фоиз паст даражада, яъни 371 ГВт гача тикланади. Шунингдек, ҳозирги даражадан 25 фоизга, яъни 2030 йилга бориб, 496 ГВт, 2050 йилда эса 80 фоизга – 715 ГВтга ўсади. Амалдаги ядро қувватларининг улуши дунё энергетика қувватининг қарийб 3 фоизини, аср ўрталарига бориб эса бугунги 5,5 фоиз билан таққослаганда 5 фоизини ташкил этади.

2019 йилда тармоққа бешта янги ядро энергия реактори уланди

Корея Республикасида “Шин-Кори-4“ (1 340 Мвт), Россияда “Нововоронеж 2-2“ (1 114 МВт), Хитойда “Тайшань-2“ (1 660 МВт), Танцзян-6 (1 000 МВт) ва “Академик Ломоносов” сузувчи атом энергия блоклари (32 Мвт) ана шундай янги фаолият бошлаган объектлардир.

Шу билан бирга, ўтган йилда яна учта энергия блокларини қуриш бошланган. Булар Россияда “Курск 2-2“ (1 115 МВт), Эронда “Бушер-2“ (915 МВт) ва Хитойда “Чжанчжоу-1“ (1 126 Мвт)дир.

Саккизта АЭСнинг фаолияти тўхтатилди

Ҳар бир қурилаётган атом электр станциясининг фойдаланиш муддати бор. Шу сабабли, улар муддатига мувофиқ фаолияти тўхтатилади. Ўтган йилда бу жараёнда саккизта АЭС фаолиятида тўлиқ тўхтатилиши кузатилди. Масалан, Россиядаги “Билибино-1“ АЭСи фойдаланиш муддати 46 йил бўлган. Мазкур АЭС ҳам ўтган йилда ўз ишини тўхтатди. Шу билан бирга, Япониядаги “Генкай-2“ АЭСи (муддати 45 йил), АҚШдаги “Пилигрим-1“ (муддати 48 йил) ва “Три-Майл-Айленд-1“ (муддати 46 йил), Тайвандаги “Чиншан-2“ (муддати 43 йил), Швейцариядаги “Мюлеберг“ ( муддати 49 йил), Германиядаги “Филипсбург-2“ (муддати 40 йил) ва Швециядаги “Рингхалс-2“ (муддати 44 йил)нинг фойдаланиш муддати тугагани сабабли улар тўлиқ тўхтатилган.

787
Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА