ЎзА Ўзбек

21.08.2018 10:44 Чоп этиш версияси

Қадриятларни мустаҳкамлаш мезони

“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари учун 10 кунлик ўқув-курси ташкил этилди. Унда психолог, ҳуқуқшунос ва соҳа мутахассислари иштирокида махсус тренинглар ўтказилиб, оилада вужудга келадиган муаммоларни ўз ўрнида ва пухта ўрганиш, уларга самарали ечим топиш йўллари ҳақида тизимли маълумот берилди.

Иштирокчилар ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асослари бўйича билимларини бойитди.

“Оила, оналик ва болаликни қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий-меъёрий асосларини такомиллаштириш истиқболлари”, “Оилада ҳаётий циклнинг босқичлари. Оила ва никоҳ тушунчаларининг психологик шарҳи” сингари мавзулардаги маърузалар иштирокчилар учун фойдали бўлди.

Ўқув-курси якунлари бўйича иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
5 556