ЎзА Ўзбек

03.07.2019 Чоп этиш версияси

Адлия вазирлиги Гулнора Каримова сақланаётган қамоқхонада ўрганиш ўтказмоқда

Адлия вазирлиги Гулнора Каримова сақланаётган қамоқхонада ўрганиш ўтказмоқда

Бу ҳақда вазирлик телеграмм каналида маълумот тарқатди.

Сўнгги пайтларда турли Интернет ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлар орқали бугунги кунда суднинг ҳукмига асосан тегишли жазони ўтаётган маҳкума Г.И.Каримованинг жазони ўташ муассасасидаги шарт-шароитлар хусусида билдирилаётган турли хабарлар юзасидан Адлия вазирлиги томонидан маҳкума сақланаётган Тошкент вилояти Зангиота туманидаги умумий тартибли 21-сон аёллар колониясида ўрганиш ўтказилмоқда. 

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини мазкур масала юзасидан турли хил асоссиз хабарлар тарқатмасликка чақирамиз.
Адлия вазирлиги ўрганишлар натижаси юзасидан қўшимча ахборот тақдим қилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

17 144
ЎзА