Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.08.2018 12:42 Чоп этиш версияси

Адлия вазири "Ping Pong Global Limited" компанияси вакиллари билан учрашди

Адлия вазири "Ping Pong Global Limited" компанияси вакиллари билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов, Давлат хизматлари агентлиги директори Х.Тўрахўжаев "Ping Pong Global Limited" компанияси вакиллари Жайн Сиддхартха ва Воҳид Алимирза билан учрашди.

Адлия вазири Р.Давлетов меҳмонларни юртимизда инвесторларга, хусусан Давлат хизматлари марказларини қуришда иштирок этганлар учун бериладиган имтиёзлар билан таништирди.

Жаноб Жайн Сиддхартха юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, инвестиция муҳитини яхшилаш борасидаги ишларга ўз муносабатини билдирди.

– Компаниямиз йигирма йилдан буён глобал савдо билан шуғулланади, – дейди Ж. Сиддхартха. – Биз меҳмонхоналар, турар-жой ва тижорат лойиҳалари, жамоат ташкилотлари ва хизматлари марказлари объектларини қурилишига инвестиция киритишимиз мумкин.

Учрашув доирасида Давлат хизматлари марказларини қуришнинг турли жиҳатлари муҳокама этилди. Сармоядорлар ҳуқуқларининг кафолатлари, Давлат хизматлари марказлари қурилишининг тахминий нархлари ва харажатлари шулар сирасидандир. 

Учрашув якунида инвесторлар Ўзбекистонда Давлат хизматлари марказлари қурилиш объектларига давлат-хусусий шериклик шартлари асосида инвестиция киритишга тайёр эканликларини билдирди. Шунингдек, давлат ҳомийлигидаги бошқа лойиҳаларга ҳам инвестиция киритишга ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирди.

ЎзА
5 297