ЎзА Ўзбек

23.05.2020 Чоп этиш версияси

Адиблар хиёбонида очиқ дарс ва илмий учрашув бўлиб

Адиблар хиёбонида очиқ дарс ва илмий учрашув бўлиб

Тошкент давлат педагогика университети профессор-ўқитувчиларидан иборат жамоа томонидан пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида Абдулла Авлоний шахсига бағишланган очиқ дарс ва илмий учрашув ташкиллаштирилди.

Очиқ дарс хиёбонда қад ростлаган муаззам шахс — Абдулла Авлоний ҳайкали қаршисида олиб борилди. Унда юртимизнинг маданият ва маориф хизмати ходимлари, таниқли шахслар, педагоглар қатнашдилар.

Бу очиқ дарсда Авлоний шахсини ўрганишга оид энг яхши ғоялар, таклифлар, ташаббуслар ва фикрлар билдирилди.

photo_2020-05-23_11-02-47.jpg

Шу жумладан, ТДПУ ректори Алишер Умаров университет 2-курсида таҳсил олиб келаётган 2500 нафар талаба ўз курс ишларини Абдулла Авлоний шахсини ўрганиш асосида яратишларини, 6500 нафар кундузги шаклда таҳсил олувчи талабалар ва юртимизнинг бошқа ОТМ талабалари ўртасида республика миқёсида эссе, иншолар танловлари ўтказилишини ва 2023-йилгача Авлоний шахсига бағишланган конференциялар, илмий учрашувлар мунтазам ташкил этилишини, Авлоний ижод мактаби, Авлоний тўплами яратилишини ва бошқа кўплаб режаларни таъкидлаб ўтди.

Тарбия, билим, хулқ, маданият, виждон каби тушунчалар устида улкан ижодий бойликларни яратган Авлоний шахси ва ижодий қарашлари педагогика таълими соҳаси учун йўлчи юлдуз вазифасини ўтайди.

photo_2020-05-23_11-02-39.jpg

4 277
ЎзА