ЎзА Ўзбек

09.02.2020 Чоп этиш версияси

Адабиётга қизиқиш Навоий ижодига қизиқишдан бошланади

Адабиётга қизиқиш Навоий ижодига қизиқишдан бошланади

Андижонда буюк мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишланган “Ҳазрат Навоийга эҳтиром” деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунослар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирокидаги тадбир аввалида Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйилди.

photo_2020-02-09_11-36-51.jpg

Жаҳон адабиёти равнақига салмоқли ҳисса қўшган улуғ аллома Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини ўрганиш, унинг бебаҳо адабий мероси, инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган асарларини ўрганиш, кенг тарғиб этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, бу аҳоли, айниқса, ёшларда адабиётга қизиқишни, қалбларида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилаётганлиги таъкидланди.

photo_2020-02-09_11-36-52.jpg

Тадбирда Андижон давлат университети талабалари, Муҳаммад Юсуф номли ижод мактаби ўқувчилари томонидан Навоий ғазал ва рубоийларидан намуналар ўқилди.

З.М. Бобур номли вилоят театри санъаткорлари томонидан Навоийнинг ҳаёти ва фаолияти акс эттирилган саҳна кўринишлари намойиш этилди, унинг ғазаллари билан айтиладиган қўшиқлар ижро этилди.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов сўзга чиқди.

Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари, таълим муассасаларида бўлиб ўтмоқда.

photo_2020-02-09_11-37-01.jpg

2 948
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, ЎзА