ЎзА Ўзбек

13.07.2018 14:00 Чоп этиш версияси

Қабул комиссиясида иш қизғин

Қабул комиссиясида иш қизғин
Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалида ҳам навбатдаги ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. 

Ушбу олий таълим даргоҳига давлат гранти ва тўлов-контракт асосида жами 300 абитуриент талабаликка қабул қилинади. 

5.jpg

Қабул комиссияси ҳудудида ахборот-маслаҳат хонаси ташкил этилган. Мазкур хонада факультетлар, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ҳақида маълумот берувчи баннерлар, видеороликлар, тақдимотлар, буклетлар тайёрланиб, тақдим этиб борилмоқда. Абитуриентлар ва ота-оналар учун барча шароит яратилган.

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат) ЎзА
9 583