Тошкент шаҳрининг Самарқанд дарвоза кўчасидаги ижодкор яшаган хонадонда Абдулла Қодирий уй-музейи очилди.

Тошкент шаҳрининг Самарқанд дарвоза кўчасидаги ижодкор яшаган хонадонда Абдулла Қодирий уй-музейи очилди. Шу муносабат билан эндиликда кўрк, ўзгача мунавварлик касб этган ушбу қутлуғ масканга ёзувчи-шоирлар, адабиёт мухлислари, маданият ва санъат намояндалари, музейшунослар, кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, ёзувчининг қариндошлари, авлодлари жам бўлди.

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи олдида барпо этилган буюк адиб номидаги ижод мактаби ва музейга ташриф буюрди. Боққа кираверишда ёзувчи ҳайкали очилиш маросимида қатнашиб, унинг пойига гул қўйди. Ижод мактабида ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар, ёш ижодкорлар билан мулоқот қилди.

7.jpg

Адиб уй-музейи очилишида сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, таниқли адиб Хайриддин Султонов давлатимиз раҳбарининг бу эзгу ташаббуси адабиёт фидойилари, миллатимиз жонкуярлари учун ғоят қувончли воқеа бўлганини алоҳида эътироф этди.

...Бундан 82 йил муқаддам 31 декабрда адиб яшаган ушбу хонадонда мудҳиш воқеа юз берганди. Ёвуз кучлар уни оиласи бағридан юлиб олиб кетди. Бемор ётган ўғли билан видолашишга ҳам имкони бўлмаган адиб 1938 йилнинг 4 октябрида қатл этилса-да, унинг ҳаёт-мамоти билан боғлиқ ҳукм 5 октябрда чиққан эди.

Бугунги ёруғ ва қутлуғ кунлар, мамлакатимизда ёзувчининг хотирасига кўрсатилаётган эҳтиром Қодирийнинг ҳамон халқимиз, адабиёт ихлосмандларининг қалбида тирик эканини яна бир бор тасдиқламоқда. Халқимизнинг табиати, ўзлигини ғоят юксак бадиий маҳорат билан тасвирлаш унинг ижодида устувор ўрин эгаллайди. Шу боис унинг асарлари, айниқса “Ўткан кунлар” романини ўқиган хорижлик китобхон Ўзбекистонга ҳатто бир бора келмаган бўлса-да, унинг халқи, турмуш тарзи, феъли, миллий табиатидан тўлиқ воқиф бўлади. Имконсиз даврда ҳам самарали ижод учун имкон топа олган адиб ўзбек романчилик мактаби асосчиси бўлиши билан бирга унинг асарлари Марказий Осиё ва Қозоғистон қаламкашлари учун ижод ва сабоқ мактаби эди.

Истиқлолнинг илк йилларида Қодирий Алишер Навоий номидаги республика давлат мукофоти, “Мустақиллик” ордени билан тақдирланди.

“Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари, адабиётшунос олим Шуҳрат Ризаев, Ўзбекистон халқ рассоми Алишер Мирзаев, филология фанлари доктори, ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад, адибнинг эвараси Маҳзуна Қодирий, “Самарқанд дарвоза” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абубосит Миррасулов маърифатпарвар адиб жадидчилик ҳаракатининг вакили сифатида унинг ижоди, фаолияти Ватан ҳурлиги, озодлигига қаратилганини таъкидлади.

Бугун ҳар қанча мунаввар, обод, файзли кўриниш касб этмасин, Абдулла Қодирий яшаган, мустабид тузум зулми билан олиб кетилган ёзувчининг ҳовлисига бефарқ қадам қўйиб бўлмайди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан эндиликда бу ерда уй-музей бунёд этилди. Тадбир иштирокчилари уй-музей ҳовлиси тўридаги адиб ҳайкали пойига гуллар қўйди.

Ҳайкалтарош Баҳром Норбоев адибни бир қўлда китоб тутган ҳолда ўйчан, мулоҳазага берилган тарзда тасвирлагани унинг таъсирчанлигини янада оширган.

Уй-музейга адибнинг, ўзбек ва жаҳон ижодкорларининг асарларидан иборат мўъжаз кутубхона илк дебоча. Нақшинкор, баланд ёғоч устунли йўлак узра уй-музейни оҳиста кўздан кечирамиз. Ҳовли деворларига Қодирий ижодига оид ўзбек ва жаҳон адибларининг битилган фикрлари ёзувчи наинки юртимиз, балки халқаро миқёсда ҳам алоҳида эътироф этилган ижодкор эканини яна бир карра англатади. Кенггина Тошкентнинг аввалги кўриниши фотоларда акс этган хона ёзувчи ижодини батафсил ўрганишга мўлжалланган. Бошқа хонада – мўъжаз галереяда унинг ҳаёти, ижоди, маънавий жасорати акс эттирилган картиналар жамланган. Унинг илк асарлари нашр этилган газета ва журналлар, дастлабки китоблари, бошқа тилларга ўгирилган китоблари ҳам шу ерда мужассам. Сал нарида алоҳида турар жой. Ўша давр муҳитига ҳамоҳанг кўриниш касб этган хоналарнинг бирида адиб ижод қилган, умр кечирган, оиласи, фарзандлари билан дастурхон атрофида жам бўлган. Мана бир пайтлар Қодирий ўзи қурдирган шийпон. Бир вақтлар қадрдонлар гурунгига тўлган баҳаво шийпон ва унинг қуйидаги кенг-мўл хона бугун яна адабиёт мухлислари, Қодирий ихлосмандлари билан гавжум.

– Президентимиз ташаббуси билан бу ҳовли янада обод масканга айланди, – деди ёзувчининг эвараси Маҳзуна Қодирий. – Шу оиланинг кичик вакили сифатида жуда бахтиёрман. Бундай кўркам уй-музейнинг барпо этилиши бувам Ҳабибулло Қодирийнинг, барча оила аъзоларимизнинг орзуси эди. Бунинг учун давлатимиз раҳбаридан ғоят миннатдормиз.

Шу куни тадбир иштирокчилари пойтахтимизда бунёд этилган Абдулла Қодирий мажмуаси – маданият ва истироҳат боғи, ижод мактаби, музей, ёзувчининг фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган “Турон” кутубхонасини кўздан кечирдилар.

Айни дамларда Ўзбекистон Миллий академик драма театрида Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллигига бағишланган адабий-бадиий хотира кечаси бўлиб ўтмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абдулла Қодирий уй-музейи очилди