ЎзА Ўзбек

27.07.2018 22:21 Чоп этиш версияси

АҚШнинг CETS компанияси Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тизимда муҳим ҳамкор бўлишни таклиф қилди

АҚШнинг CETS компанияси Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тизимда муҳим ҳамкор бўлишни таклиф қилди
Ўзбекистонга АҚШнинг CETS компанияси бош директори Жанина Патрик бошчилигидаги делегацияси ташриф буюрди. 

CETS компанияси вакиллари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлигида ҳам бўлиб, юқори сифатли картошка уруғини етиштириш технологиясини жорий этиш бўйича таклифлар, қишлоқ хўжалигига инновацион технологияларни жорий этиш, кадрлар малакасини ошириш бўйича масалаларни муҳокама қилишди. 

— Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги улкан имкониятларга эга. Биз Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи чоғида вазирлик билан юқори сифатли картошка уруғини етиштириш бўйича илмий ва технологик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича меморандум имзолагандик, – дейди компания бош директори Жанина Патрик хоним. – Соҳада амалга оширилаётган ишлар билан танишиш асносида истиқболли ҳамкорлар билан учрашар эканмиз бу йўналишга катта ишлар бошланганига гувоҳ бўлдик. Биз таклиф этаётган технологиянинг афзаллик томони шундаки у ортиқча шарт-шароит талаб қилмайди. Махсус фототронларда етиштириладиган картошка уруғлари серҳосиллиги билан ажралиб туради. Биз юртингизга бир кунга келганимиз йўқ. Бугун технологиямиз сотиб, шу билан қайтиб кетиш ниятида эмас. Ўзбекистон билан узоқ ҳамкорлик қилишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инвестицияларни жалб этиш ва уларни мониторинггини юритиш бошқармаси бошлиғи Абдумалик Намозов “иккинчи нон” ҳисобланган картошка уруғи айни пайтда кўп миқдорда хориждан импорт қилинаётгани, бу борадаги самарали ҳамкорлик Ўзбекистонни картошка уруғига бўлган эҳтиёжларини қондириши йўлида ташланган қадам бўлишини таъкидлади. 

ЎзА
4 420