ЎзА Ўзбек

05.08.2019 10:21 Чоп этиш версияси

АҚШлик инвестор Самарқандда тўрт юлдузли меҳмонхона қурмоқда

АҚШлик инвестор Самарқандда тўрт юлдузли меҳмонхона қурмоқда

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мажмуаси яқинида АҚШнинг “GMFR-AL-BUKHARI” компанияси томонидан тўрт юлдузли замонавий меҳмонхона қурилишига киришилди.

Компания президенти Дилявер Гулямнинг келиб чиқиши Ўзбекистондан. Лекин айни пайтда Америка Қўшма Штатларида яшаб, фаолият кўрсатади.

– Ўзбекистонда ўз бизнесимни йўлга қўйиш ва шу орқали унинг тараққиётига ҳисса қўшиш ниятим бор эди, – дейди у. – Бугун ана шу ниятим амалга ошаётганидан хурсандман. Ота-боболарим туғилиб-ўсган заминга хизмат қилиш менинг ҳам фарзандлик бурчим.

720_440_80_aa7123b32c0c93ab8cdcdd9fb6f16b4c.jpg

Тўрт юлдузли, 120 ўринга мўлжалланган меҳмонхонани 2020 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 2,3 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Меҳмонхона учун ҳудуддан 1,3 гектар ер майдони ажратилди. 

Эътиборлиси, меҳмонхона ҳалол стандартларига асосида фаолият кўрсатиши кўзда тутилган.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА
4 111