ЎзА Ўзбек

07.08.2018 14:26 Чоп этиш версияси

АҚШдан келган ўзбекистонлик фуқаро янги лавозимга тайинланди

АҚШдан келган ўзбекистонлик фуқаро янги лавозимга тайинланди
АҚШдан Ўзбекистонга келган Улуғбек Қосимхўжаев Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг расмий сайтида келтирилишича, Улуғбек Қосимхўжаев 1978 йил Андижонда туғилган бўлиб, "Умид" жамғармаси орқали 2000 йилда АҚШдаги Пейс университетининг бизнесни бошқариш мутахассислиги, 2007 йилда эса Барри университети магистратурасининг молия йўналиши бўйича тугатган.

2000-2002 йилларда Андижон вилояти, 2002-2005 йилларда эса Вазирлар Маҳкамасида фаолият олиб борган. 2007-2013 йилларда Барри ва Зандерберд университетларида дарс берган. Шунингдек, бу даврда Ҳолливуд шаҳридаги меҳмонхоналарни ҳам бошқарган. 2014 йилдан бери Америка Қўшма Штатларида туризм ва инвестициялар соҳасида ўз бизнесига асос солган.


ЎзА​​
8 079