Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.05.2018 23:12 Чоп этиш версияси

АҚШдаги Ўзбекистон элчихонаси жойлашган бино “Титаник”да чўккан зодагон Клеренс Мурга тегишли бўлган

АҚШ пойтахтининг марказий кўчаларидан — Массачуссеттс авенюсидаги Ўзбекистон элчихонаси жойлашган бино 1912 йилда “Титаник” кемасида Европадан ватанга қайтаётганда океанда чўкиб ҳалок бўлган зодагон Клеренс Мурга тегишли бўлган.
09.jpg
Вашингтон (АҚШ)дан
Навбаҳор ИМОМОВА ЎзА учун махсус хабар қилади.

08.jpg
Вашингтонда 200 га яқин элчихона бор. Ўзбекистон элчихонаси АҚШ пойтахтининг марказий кўчаларидан бири — Массачуссеттс авенюсида жойлашган. Бу ерни «элчихоналар қатори» дейишади, чунки кўплаб дипломатик ваколатхоналарга макон. Америкадаги ўзбеклар элчихона жойлашган тарихий бино билан фахрланишади. 

1909 йилда қурилган қасрсимон бино эгаси Клеренс Мур, кўмир саноатида мол-дунё орттирган зодагонлардан бири бўлган. 1912 йилда у Титаник кемасида Европадан ватанга қайтаётганда океанда чўкиб ҳалок бўлган.

Оила 1927 йилда бу бинони Канада ҳукуматига сотган. 1993 йилда эса Ўзбекистон уни харид қилган. 

10.JPG

Бугунги кунда бу иморат тахминан 15-20 миллион доллар орасида баҳоланади.

Элчихонанинг ички кўриниши XVI-XVIII асрга хос инглиз ва француз меъморчилигини акс эттиради. Ёғочдан ишланган нақшинкор деворлар, рангли ойналар, айлана зиналар, баҳайбат каминларни кўрасиз. Тадбирлар учун мўлжалланган залларда ўзбекона нафис санъат намуналари осилган.

03.jpg

Элчихона Ғарб ва Шарқ дурдоналарини кўз-кўз қилади.

Одатда элчихоналар кучли хавфсизлик чоралари остида фаолият юритади. Очиқ эшиклар куни оддий америкаликлар ва ватандошлар учун дипломатик ваколатхонани кўздан кечириш имкониятидир.

Вашингтон, «Америка Овози» телерадиоси

4 912