ЎзА Ўзбек

12.04.2020 Чоп этиш версияси

АҚШ ва Канададаги Ватан тақдирига бефарқ бўлмаган ўзбекистонликлар юрт учун хайрия маблағи тўпламоқда

АҚШ ва Канададаги Ватан тақдирига бефарқ бўлмаган ўзбекистонликлар юрт учун хайрия маблағи тўпламоқда

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси ва мамлакатимизнинг Нью-Йоркдаги Бош консуллиги ташаббуси билан АҚШ ва Канадада яшаётган Ўзбекистон фуқароларининг диаспоравий ташкилотлари раҳбарлари ва фаоллари иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди.

Тадбир АҚШ ва Канададаги барча жамоа вакиллари, жумладан Туркистон-Америка ассоциацияси, Бухоро яҳудийлари конгресси ва Америкадаги ўзбеклар уюшмаси иштирокида биринчи марта ўтказилди. Вашингтон, Атлантадаги Ўзбеклар жамияти, Чикагодаги Ўзбек-Америка Ассоциацияси, Ватандош Ўзбек-Америка Ассоциацияси, Сан-Франциско кўрфазидаги Ўзбеклар жамияти маркази ва Питсбургдаги Ўзбеклар жамияти, Сиетлдаги Ўзбек маҳалла жамияти, Содру Катта Филаделфиядаги ўзбекларнинг оилалари, АҚШнинг Маҳалла диаспораси ташкилотидан 30 дан зиёд вакиллар иштирок этди. 

Видеоконференция орқали вакиллар Ўзбекистонда вужудга келган эпидемиологик вазият, хусусан, коронавирус тарқалишининг тенденциялари, унинг мамлакат иқтисодиётига ва оддий фуқаролар ҳаётига таъсири ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишди. 

Тадбир давомида Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган беморларга, CОVID-19га қарши курашда иштирок этувчи тиббиёт ходимларига ёрдам беришга қаратилган хайрия маблағларини йиғиш кампаниясини бошлаш, шунингдек, тиббий ускуналар ва шахсий ҳимоя воситаларини сотиб олиш, қурилиш, реконструкция қилиш масалалари муҳокама қилинди. 

01.jpg

Онлайн конференция давомида элчихона ва Бош консуллик ватандошлардан Ўзбекистон ҳукуматининг пандемияга қарши курашдаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини ва “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондининг (“Ўзбекистоннинг хайрия ва саломатлиги”) мақсадлари учун маблағ тўплашга ёрдам беришини сўради. Бу эса дипломатик ваколатхонанинг ташаббуси диаспоралар ташкилотлари раҳбарлари томонидан тўла қўллаб-қувватланди. Хусусан, “Туркистон-Америка” уюшмаси раҳбари Абдулла Хўжа таъкидлаганидек, “Қўшма Штатлардаги ўзбекистонлик ватандошлар четда қолиб, Ўзбекистон халқи жиддий синовларга дуч келганда бефарқ қараб туришлари мумкин эмас”. АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари конгресси президенти Б. Кандовнинг сўзларига кўра, хайрия тадбири Америкада истиқомат қилувчи ва ўзининг тарихий Ватани тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир ўзбекистонлик учун мамлакатга муносиб ҳисса қўшадиган ноёб имкониятдир. 

Видеоконференция натижасида дипломатик институтлар ва диаспорал ташкилотларнинг ватандошларга қўшма мурожаатлари қабул қилинди, шунингдек, АҚШда кенг тарқалган “Go Fund Me” махсус платформасида ватандошлар ва ўзбекистонликдан маблағ тўплаш учун хайрия акцияси бошланди. Акция “Биз Ўзбекистонга бефарқ эмасмиз” шиори остида ташкил этилмоқда. Маблағ “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.

photo_2020-04-12_12-30-29.jpg

7 024
Абдулазиз РУСТАМОВ тайёрлади, ЎзА