ЎзА Ўзбек

10.09.2019 Чоп этиш версияси

АҚШ Россиянинг етакчи нефть компаниясига санкция жорий қилиши мумкин

АҚШ Россиянинг етакчи нефть компаниясига санкция жорий қилиши мумкин

АҚШнинг Венесуэла бўйича махсус вакили Эллиот Абрамс Вашингтон “Роснефть” компаниясига қарши санкциялар жорий қилиши мумкинлигини маълум қилган. Унинг баёнотига кўра, “Роснефть” Венесуэла нефти импортини ошириб бормоқда.

vestifinance АҚШнинг Венесуэла бўйича махсус вакили баёнотидан иқтибос келтирган. “Ҳа бу бўлиши мумкин. Биз ҳозирча буни амалга оширмадик. Аммо, кўриниб турибдики, “Роснефть” Венесуэла билан савдо-сотиқдан катта даромад олмоқда. Улар катта чегирмалар билан йирик ҳажмларда Венесуэладан нефть сотиб олиб, бунинг эвазига уларга қайта ишлаган нефть маҳсулотларини сотмоқда. Яъни улар Венесуэлага ёрдам бериш баробарида фойда ҳам кўрмоқда. Қайсидир босқичда “Роснефть” хатти-ҳаракатларига қарши жавоб чораларини қўллаш масаласини ҳал қилишимиз керак“, деган АбрамсЭллиот.

АбрамсЭллиотнинг қайд этишича, жорий йилда PDVSA (Венесуэла давлат нефтгаз компанияси)нинг Россия ҳукумати ва “Роснефть”га қарамлиги ошиб бораётгани кузатилмоқда. “Венесуэла ўз нефтини йирик ҳажмларда “Роснефть” компаниясига сотмоқда. Ўз навбатида “Роснефть” Венесуэладан олган хомашёни бошқаларга сотмоқда. PDVSAнинг бош қароргоҳи Москвага кўчирилгани ҳам икки мамлакатнинг ўзаро алоқалари ўсиб бораётганидан далолат, деб ҳисоблайман”, дея ўз баёнотини изоҳлаган АҚШнинг Венесуэла бўйича махсус вакили.

Bloomberg маълумотларига кўра, АҚШ санкциялари туфайли август ойида Венесуэла нефть экспорти 16 йиллик минимумгача тушиб кетган. Ўшанда Венесуэла ижрочи вице-президенти Делси Родригес Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашув чоғида “ноқонуний санкциялар” икки мамлакат ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш учун имкониятлар очганини айтиб ўтган эди.

2 527
ЎзА