ЎзА Ўзбек

19.09.2018 13:02 Чоп этиш версияси

АҚШ Миллий ҳоккей лигасида нима гаплар?

АҚШ Миллий ҳоккей лигасида нима гаплар?

АҚШ Миллий ҳоккей лигасида ташкил этилган кўргазмали ўйинларда “Айлендерс” жамоаси “Филадельфия”га 1:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

Мазкур мусобақада “Баффало” ўз муз саройида “Питтсбург”ни 3:2 ҳисобида енгган бўлса, “Вашингтон” жамоаси “Бостон”ни қабул қилиб 2:5 ҳисобида мағлуб бўлди. 
Шунингдек, кўргазмали ўйинларда жамоалар қуйидагича натижа кўрсатди:

Коламбус” – “Чикаго” – 4:1, “Тампа-Бэй” – “Каролина” – 1:4, “Торонто” – “Оттава” – 4:1, “Даллас” – “Сент-Луис” – 5:3, “Колорадо” – “Вегас” – 1:5, “Аризона” – “Лос-Анджелес” – 4:2, “Ванкувер” – “Эдмонтон” – 2:4, “Лос-Анджелес” – “Аризона” – 3:4.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Миллий ҳоккей лигасининг жорий йилги чемпионати 4 октябрь куни бошланади. Ушбу мусобақанинг сўнгги ўйинлари 2019 йилнинг 7 апрель куни ўтказилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
1 163