ЎзА Ўзбек

12.09.2018 12:43 Чоп этиш версияси

АҚШ бюджет дефицити 1 триллион долларга яқинлашмоқда

АҚШ бюджет дефицити 1 триллион долларга яқинлашмоқда

Жорий йил якунига келиб, Қўшма Штатлар бюджет дефицити 1 триллион долларга етади.

Бу ҳақда АҚШ Конгрессининг Бюджет бошқармаси ҳисоботида айтилди, деб хабар беради “Анадўли” агентлиги.

2018 молиявий йилининг (2017 йилнинг 1 октябридан 2018 йилнинг 30 сентябригача бўлган муддат) бошидан буён федерал бюджет чиқимлари 221 миллиард долларга ўсган. Натижани ўтган молиявий йилнинг шу даври билан солиштирганда харажатлар миқдори 33 фоизга ошганини билиш мумкин. 

Хабарда эслатилишича, бюджетдаги дефицит туфайли АҚШ федерал ҳукуматининг қарздорлиги 21,3 триллион долларга етмоқда.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
3 838