Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказсак нималарга эришамиз?

Аҳолини рўйхатга олиш тадбири – аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумотлар олишнинг ягона манбаи бўлиб ҳисобланади.


Аҳолини рўйхатга олиш тадбири – аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумотлар олишнинг ягона манбаи бўлиб ҳисобланади. Аҳолини рўйхатга олиш тадбирини белгиланган муддатда, аниқ режа-жадвал асосида ўтказсаккина кўзланган мақсадга эришишимиз мумкин.

Яъни: маъмурий-ҳудудий бирликлар кесимида вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча ва қишлоқлардаги аниқ аҳоли сонини;

Мамлакатимизнинг иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришда соҳалар бўйича манзилли дастурларнинг тайёрланиши;

Жон бошига ялпи ҳудудий ва ялпи ички маҳсулот ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий кўсаткичларни шакллантириш учун;

Илмий изланишларда фойдаланиш;

Миллий барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича индикаторларнинг шаклланиши;

Халқаро рейтингларда Ўзбекистоннинг ўрнини ошириш;

Демографик ҳолатлар, аҳолини ёши, жинси, миллати, кам сонли миллатлар, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифларни аниқлаш;

Аҳоли демографиясининг аниқ ҳисоби ва келажак прогнозини ишлаб чиқиш;

Бюджет даромади ва харажатларининг аниқ шакллантирилишига эришиш;

Маъмурий ҳудудий бирликлар бўйича мавжуд уй-жой фонди ва унинг тавсифларини аниқлаш;

Инвестицион жозибадорликни ошириш;

Узоқ, бориши қийин бўлган ва чегарадош ҳамда чегарадан ташқари ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ҳолатини маълумотларини аниқ ҳисобини шаклланишига эришган бўламиз.

Бойсари Хайинов, Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси
ахборот хизмати етакчи мутахассиси