ЎзА Ўзбек

25.08.2018 16:38 Чоп этиш версияси

Аҳолига 300 бош парранда ва 10 бош қорамол берилди​​

Аҳолига 300 бош парранда ва 10 бош қорамол берилди​​ Паррандачилик ва чорвачилик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолига 300 бош парранда ва 10 бош қорамол берилди​

Юртимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами арафасида Косон тумани «Гулбоғ» маҳалла фуқаролар йиғинида илк «Ёшлар меҳнат гузари» ва «Ёш тадбиркорлар» коворкинг марказининг фойдаланишга топширилиши ҳудуд аҳлига муносиб туҳфа бўлди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ахборот хизматининг маълумотига кўра, мазкур гузарда 10 дан ортиқ хизмат кўрсатувчи объектлар – чевархона, озиқ-овқат савдо дўкони, гўзаллик салони, сабзавотлар растаси, спорт клуби, китоб дўкони, соғломлаштириш маркази фаолият кўрсатади. Қувонарлиси, гузарнинг очилиши муносабати билан 28 нафар ўғил-қиз ишли бўлди.

Гузар ёнида ёшларнинг бизнес соҳасидаги ташаббуслари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмак бериш мақсадида қад ростлаган «Ёш тадбиркорлар» коворкинг маркази ҳам туман ёшларига бизнес режалар ишлаб чиқиш, юридик, бухгалтерия ва бошқа хизмат турларини кўрсатишга хизмат қилади. Ёш тадбиркорларнинг ҳуқуқий, иқтисодий билимларини ошириш, уларнинг фаолият турларини кенгайтириш учун форумлар, маҳорат дарслари, семинарлар ташкил этилади.

Маросим давомида қуёнчилик, паррандачилик ва чорвачилик билан шуғулланиш истагини билдирган аҳолига туман ҳокимлиги ва «Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси томонидан 300 парранда ва 10 та қорамол берилди.

ЎзА​​
4 187