Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.06.2018 14:52 Чоп этиш версияси

Аҳоли учун хизматлар нархи кўтарилди

Аҳоли учун хизматлар нархи кўтарилди
Навоий вилоятидан ташқари мамлакатнинг барча ҳудудларида совуқ сув ва канализация учун тўловлар жорий йилнинг май ойидан эътиборан оширилди.

Ўзбeкистон Рeспубликаси Давлат статистика қўмитасининг нархлар статистикаси бошқармаси хабар қилишича, аҳоли учун хизматлар май ойи давомида ўртача 2,1 фоизга кўтарилди. Бу эса истеъмол нархлари индексининг умумий ўсишига 0,5 фоиз даражада таъсир этди.

Хизматлар соҳасидаги истеъмол нархлари индексига асосий таъсир омиллари сифатида қуйидаги тарифларга ўзгариши натижасида юзага келди:

01.jpg

Навоий вилоятидан ташқари мамлакатнинг барча ҳудудларида совуқ сув ва канализация учун тўловлар жорий йилнинг май ойидан эътиборан оширилди. Навоий вилоятида ушбу соҳа бўйича нархлар март ойида оширилганди. 

Нархларнинг сезиларли даражада қимматлашиши Тошкент шаҳри (22,4 фоиз) ва Қашқадарё вилоятида (20,4 фоиз) кузатилган бўлиб, нархларнинг бирмунча паст суръатларда ўсиши эса Сирдарё (7,0 фоиз) ҳамда Наманган (7,4 фоиз) вилоятлари ҳудудида қайд этилган.

Шу йилнинг май ойидан бошлаб аҳоли учун иссиқ сув ҳамда иссиқлик таъминоти тарифларида янги нархларнинг жорий қилиниши ҳудудлардаги иссиқлик етказиб берувчи ташкилотларнинг «Иссиқлик манбаи» корхоналари билан декларация асосидаги янги шартнома нархларининг кучга киритилиши билан бевосита боғлиқдир. Иссиқ сув ҳамда иссиқлик таъминоти нархларининг энг юқори суръатларда ошиши Жиззах 
(мос равишда 34,6 фоиз ва 34,5 фоиз) ҳамда Хоразм вилоятлари (иккита тариф 22,7 фоиз) ҳудудида қайд этилди. Нархларнинг аксинча, паст суръатларда ўсиш ҳолати Самарқанд вилоятида кузатилган (иссиқ сув ҳамда иссиқлик таъминоти нархлари 4,3 фоизга қимматлаган). Навоий вилоятида эса нархлар 2018 йилнинг март ойида оширилганди.

Аҳоли учун уй-жой коммунал тўлов тарифлари ой давомида ўртача 2,3 фоизга ошди.

02.jpg

ХУЖМШ тўловлари мамлакатимизнинг олти ҳудудида ошганлигини қайд этилган бўлиб, бу соҳада нархларнинг сезиларли даражада қимматлашганлиги Сурхондарё вилоятида 1,7 баробар, Сирдарё вилоятида эса ушбу кўрсаткич бор йўғи 1,8 фоизни ташкил этган.

ЎзА
5 757