ЎзА Ўзбек

31.08.2018 12:39 Чоп этиш версияси

Аҳоли саломатлигида хусусий тармоқ улуши

Аҳоли саломатлигида хусусий тармоқ улуши
Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини оширишда давлат тиббиёт муассасалари қаторида хусусий шифо масканларининг ҳам алоҳида ўрни бор.

Навоий вилоятида тиббиёт соҳасини замон талаблари даражасида ривожлантиришда хусусий тармоқ фаолият кўламини муттасил ошириб боришга устувор аҳамият қаратилмоқда. 

Вилоятнинг Хатирчи туманида бугунга келиб 30 га яқин хусусий тиббиёт муассасаси аҳоли саломатлиги йўлида фаолият юритмоқда.

Ана шундай шифо масканларидан бири “Чориқул Шойматов гавҳари” хусусий клиникаси 100 қатнов имконияти ва 40 ўринли стационарга эга. Муассасада 10 дан зиёд малакали тиббиёт ходими замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари ёрдамида ташхис ва даволаш тадбирларини сифатли бажармоқда. Клиникада жорий йилдан қон таркибидаги биокимёвий ва ИФА гармонларини текшириш лабораторияси хизмати йўлга қўйилгани аҳолига янада кенг қулайликлар яратди.

Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
5 954