ЎзА Ўзбек

10.07.2018 14:50 Чоп этиш версияси

Аҳоли саломатлиги йўлида

Аҳоли саломатлиги йўлида Сирдарё вилоятидаги туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларига қарашли оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктлари қошида 85 ижтимоий дорихоналар фаолият юритмоқда.

Ушбу ижтимоий дорихоналар 750 номдаги арзон ва сифатли дори воситалари билан тўлиқ таъминланган.

– Ҳудудимизда дорихоналар кўп бўлсада, улардаги дорилар бирмунча қиммат, – дейди Сардоба тумани Халқобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Раҳима Раҳмонова. – Ижтимоий дорихоналарнинг ишга туширилгани аҳолига катта қулайлик яратди. Дорилар арзон бўлиши, айниқса, кам таъминланган аҳоли қатлами учун қўл келмоқда.

Сардоба тумани марказий шифохонаси қошидаги 37-ижтимоий дорихонада ҳам амбулатор шароитда даволаниш учун имтиёзга эга бўлган беморларга рецепт асосида дори воситалари бепул берилмоқда.

– “Дори-дармон” акциядорлик компанияси томонидан ташкил этилган ижтимоий дорихонамизда арзон ва сифатли дори-дармон воситалари савдоси йўлга қўйилган, – дейди Сардоба туманидаги 37- ижтимоий дорихона фармацевти Нодира Абдусатторова. – Фармацевтика маҳсулотларининг кўп қисми маҳаллий корхоналаримизда доривор гиёҳлар асосида тайёрланган.

А.Қаюмов, ЎзА
6 071