Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.05.2017 15:47 Чоп этиш версияси

Аҳоли саломатлиги муҳофазада

Аҳоли саломатлиги муҳофазада Жиззах вилояти Дўстлик тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлими ҳудуддаги 60 минг 800 дан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 16 мартдаги “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида муассасада аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тез тиббий ёрдамнинг сифат ва самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бўлим 2016 йил мукаммал таъмирланиб, “Саломатлик-3” лойиҳаси асосида замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган. ЭКГ, УЗИ, лапараскоп, сунъий нафас бериш монитори, кулсопсиметр каби илғор тиббий воситалар беморларга аниқ ташхис қўйиш ва ўз вақтида даволаш имконини бермоқда.

Шерзод Назаров (сурат), ЎзА
7 301






Все о погоде - Pogoda.uz