Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида юртимизда 2022 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш ишларига тайёргарлик кўриш, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати, Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти вакиллари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди.

Таъкидланганидек, ҳозирда Давлат статистика қўмитаси томонидан Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони ижроси бўйича турли тадбирлар ўтказилиб, аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ишлари ҳақида фикр-мулоҳазалар юритилмоқда. Аҳоли сони бўйича аниқ ва яхлит маълумотлар уларни рўйхатга олиш асосида олиниши, бу аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлар билан белгиланиши ҳақида тушунчалар берилаяпти.

Қўмита мутасаддиларининг сўзларига кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар ходимлари иштирокида ишчи гуруҳи таркиби шакллантирилиб, жараён бошлаб юборилган.

Давра суҳбатида, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан 2015 йилда қабул қилинган 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасида кун тартибига БМТга аъзо давлатлар қаторида Ўзбекистон қўшилгани тўғрисида маълумот берилди. Унга кўра, ушбу кун тартиби ўз ичига глобал даражадаги 2030 йилгача эришилиши лозим бўлган 17 мақсад ва 169 вазифани қамраб олади. Барқарор ривожланиш соҳасида амалга ошириладиган ҳаракат режаси инсонлар, сайёрамиздаги барча тирик жонзотлар манфаати йўлида уларнинг фаровонлиги ва равнақ топишига хизмат қилади. Барқарор ривожланиш мақсадларининг асосий тамойилларидан бири ҳеч кимни четда қолдирмасликдир, яъни жамиятдаги ҳар бир шахснинг ёши, жинси, ижтимоий ҳолати, миллатидан қатъи назар, барчага тенг имкониятлар яратиш ҳисобланади.

Тадбирда бу борада республикамизда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги қарори билан 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасида 16 миллий мақсад ва 125 вазифа ҳамда жорий йилда тегишли вазирлик, идоралар ва БМТ агентликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 206 миллий индикаторлар тасдиқлангани борасида сўз юритилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли нуфуси бўйича аниқ ва яхлит маълумот шакллантирилади