ЎзА Ўзбек

10.09.2018 15:13 Чоп этиш версияси

Аҳоли бепул тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Аҳоли бепул тиббий кўрикдан ўтказилмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан республиканинг чекка ҳудудларида “Саломатликни тарғиб қилиш кунлари” ўтказилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тиббий кўрикни халқаро андозалар бўйича ташкил этиш учун павильонлар УТТ, ЭКГ каби замонавий аппаратлар ва лаборатория таҳлил воситалари билан жиҳозлангани эътиборга молик.

Шунингдек, олимлар ва малакали шифокорлардан тузилган кўчма бригадалар чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи кексалар, ногиронлар ҳолидан хабар олишмоқда. Тиббий кўриклар натижасида стационар даволанишга муҳтож деб топилганларни тегишли тартибда туман, шаҳар, вилоят ва республика тиббиёт муассасаларида соғломлаштириш режалаштирилган.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА
3 248