ЎзА Ўзбек

12.06.2018 12:28 Чоп этиш версияси

Аҳоли бандлиги ишончли ҳимояда

Аҳоли бандлиги ишончли ҳимояда
Тижорат банклари алоҳида тоифадаги тадбиркорлик субъектларига олти ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга кредитлар ажратади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июнда “Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида аҳолининг ижтимоий заиф қатлами фаровонлигини ошириш, уларнинг турмуш даражасини яхшилаш борасида аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Хусусан, қарорда белгиланганидек, тижорат банклари алоҳида тоифадаги тадбиркорлик субъектларига:

айланма маблағини тўлдириш учун – уч ойлик имтиёзли давр билан
18 ойгача муддатга;

асбоб-ускуналар ва сарфлаш материаллари харид қилиш учун – олти ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга кредитлар ажратади. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ушбу бандда назарда тутилган кредитлар бўйича фоизларни тўлаш учун компенсация ҳамда мажбуриятлар таъминоти юзасидан кафиллик беришни таъминлайди.

ЎзА
6 912