“Аҳмадбой иши“ – 12 мингта ижро ҳужжати МИБга келиб тушган
Бу ҳақда Тошкент вилояти прокурори иштирокида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган матбуот анжуманида МИБ вилоят бошқармаси вакили ахборот берди.
Бу ҳақда Тошкент вилояти прокурори иштирокида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган матбуот анжуманида МИБ вилоят бошқармаси вакили ахборот берди. Айни пайтда жабрланган аҳоли вакилларига пластик карточка очилиб, мол-мулк хатловидан мажбурий тарзда ундирилган маблағларни уларга ўтказиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарида келтирилишича, матбуот анжуманида вилоят прокуратурасининг 10 ойлик фаолияти юзасидан вилоят прокурори С. Самадов журналистларга маълумот берган.
Қайд этилишича, 2019 йил давомида вилоятда қонунлар ижроси устидан прокурор назоратини таъминлаш борасида 7064 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг 6191 нафарининг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
2153 нафар мансабдор шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, жисмоний ва юридик шахслар манфаати йўлида судларга 27,5 млрд. сўмлик 1479 та ариза киритилди, етказилган 3 млрд. сўм зарар ихтиёрий ундирилди, қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 143 та жиноят иши қўзғатилди.
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида вилоятда умумий жиноятчилик, айниқса, оғир ва ўта оғир жиноятлар, қасддан одам ўлдириш, баданга оғир шикаст етказиш, талончилик, босқинчилик, товламачилик, ўғирлик, безорилик, фирибгарлик, аёллар томонидан содир этилган жиноятлар сони 20 фоизга камайишига эришилган.
Вилоят прокурори сектори ҳудудида ишчи гуруҳ томонидан 2019 йил 1 ноябрь ҳолатига 156 631 та (100 фоиз) хонадонларнинг оилавий шароити уйма-уй юриш орқали ўрганилиб, 5639 та муаммолар мавжудлиги аниқланган. Аниқланган муаммоларнинг 4668 таси ёки 82,5 фоизи ҳал этилиб, 991 тасини ҳал этиш бўйича тегишли идораларга топшириқлар берилган. Аниқланган муаммоли масалалардан 3964 таси қаноатлантирилган, 704 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Фуқароларнинг мурожаатларини ҳал этилиши ҳамда уларни қабулига жиддий эътибор қаратилиб, келиб тушган мурожаатларнинг 32.513 таси бевосита прокурор-тергов ходимлари томонидан ҳал этилиб, 3915 таси қаноатлантирилди, 4177 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, қонуний манфаатлари ҳимоя қилинган.
Матбуот анжуманида журналист ва блогерлар прокуратура органи фаолияти юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди. Вилоят прокурори кўтарилган масалалар юзасидан тегишли масъулларга топшириқ ва вазифалар юклатди.