Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.07.2017 14:32 Чоп этиш версияси

Ақидапарастлик – хавфли таҳдид

Қаршида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, аҳоли, хусусан, ёшлар орасида турли оқимларга кириб кетишнинг олдини олиш, бунда оила, таълим муассасаси ва маҳалла ҳамкорлигининг муҳим йўналишлари мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди.

Унда таълим тизими мутасаддилари, Қарши шаҳридаги маҳаллаларнинг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Миллий менталитетимизга мутлақо ёт бўлган, осойишталигимиз ва ёшларимиз келажагига жиддий хавф туғдирадиган экстремизм ва ақидапарастликка асосланган турли диний оқимларнинг юртимизга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, бунда маҳалла, таълим муассасаси ва оила ҳамкорлигини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

– Турли бузғунчи оқимлар ёшларни ўз томонига оғдиришда залолатга етакловчи сайтлардан унумли фойдаланмоқда, – дейди Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили Р.Усмонов. – Бугун бундай оқимларнинг инсонийликка мутлақо зид таълимотини тарғиб қилишда интернет сайтлари асосий воситага айланган. Афсуски, диний масалаларда уламолар томонидан ёзилган адабиётлар қолиб, бузғунчи сайтлардаги маълумотлардан фойдаланадиганлар ҳам учраб туради.

Тадбирда мамлакатимизда диний эътиқод ва виждон эркинлиги таъминланиши асослари, мутаассибликнинг ёшлар онгига, жамиятга салбий таъсири ва унинг аянчли оқибатлари хусусида маърузалар тингланди. Галдаги вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

Ўлмас Баротов, ЎзА
1 507






Все о погоде - Pogoda.uz