Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.05.2018 12:22 Чоп этиш версияси

Ҳақиқат ва ҳурмат сабоғи

Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази томонидан Республика болалар кутубхонасида "Инсон қадри улуғ, хотираси муқаддас" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда сўз олганлар ёшларга букилмас ирода ва жасорат намунасини кўрсатиб, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимиз йўлида азиз жонларини қурбон қилган аждодларимиз хотираси халқимиз учун ҳамиша қадрли эканлигини манбалар, ҳаётий мисоллар орқали таъкидлашди.

Республика болалар кутубхонасида бир вақтлар собиқ КГБ биноси жойлашган эди. Тадбирдан сўнг иштирокчилар бино ертўлаларига экскурсия қилиб, қатағонга учраган, қаттиқ тергов ва ҳибсда ушлаб турилган жонкуяр аждодларимиз сақланган хоналарни бирма-бир кўздан кечирди. Абдулла Қодирий, Чўлпон, Фитратларнинг азоблари, изтиробларига гувоҳ бўлган қалин деворлар, пастқам шифтли, қоронғу ва зах хоналарни кўздан кечирар экансиз, ҳақиқатга сўнгги дамигача ишонган, оқни қора, қорани оқ демаган инсонлар иродасига тан берасиз, уларга бўлган ҳурматингиз кўкка бўйлайди.

Ҳозир эса мазкур бино ўқувчиларнинг қадами узилмайдиган маърифат марказига айланган.

Иқтидорли ёшлар томонидан тайёрланган бадиий қисм йиғилганлар эътиборига ҳавола қилинди.

Инобат Аҳатова, ЎзА
4 344