OʻzLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Ҳаитов бошчилигидаги партия фаоллари Самарқандда тадбиркорлик корхоналарида бўлиб, муаммоларни ўрганди.

Самарқанд шаҳридаги тикувчиликка ихтисослашган “ЭКОПЛАНЕТ” МЧЖ корхонасида 35 та ишчи ходимлар меҳнат қилиб, 80 турга яқин махсус ишчи-кийимлар ишлаб чиқаради.

Айни кунларда коронавирус пандемиясининг дунё миқёсида тарқалиши кўпгина давлатлар қатори мамлакатимиздаги шу кичик корхона фаолиятига ҳам ўз таъсирини ўтказди. Кейинги пайтларда корхона хом ашё билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда.

- Ушбу пандемия тикишда ишлатиладиган мато ва бошқа маҳсулотлар нарх-навосининг ошишига сабаб бўлди, оддий резенкалар танқислигини келтириб чиқарди. Ип-калава, флизелин, резика каби маҳсулотлар шу пайтгача Хитойдан келтирилган. Айниқса коронавируснинг мамлакатимизга кириб келиши биз тадбиркорларни янада изланувчанликни талаб қилмоқда. Мамлакатимиз аҳолисини ниқобга бўлган талабини қолдириш учун қўшимча ишчи куч билан ишлашни тақозо этмоқда. – деди “Экопланет” МЧЖ корхонаси раҳбари Сайёра Салимова,- Айни кунларда ўзимизнинг чит, сурф маҳсулотларидан бир неча бор яишлатишга мўлжалланадиган ниқоблар тайёрлашни режалаштирганмиз.

Учрашувда OʻzLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Ҳаитов муҳтарам Президентимиз коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора тадбирлар тўғрисида фармонида, шунингдек, Юртбошимиз раислигида жорий йилнинг 26 март куни ўтказилган видеоселектор мажлисида коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларда тадбиркорлик субъектлари ва ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш муҳим вазифалардан бири этиб белгиланганлигини алоҳида эътироф этди.

- Бугун жаҳон миқёсида коронавирус пандемияси тарқалишига қарши курашишда, ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш орқали истеъмол ҳажмларининг кескин қисқаришини, глобал иқтисодиёт тизимининг бир қисми бўлган Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам мазкур омиллар таъсиридан ҳимоя қилиш ўз навбатида ушбу ҳолатнинг салбий таъсирларини юмшатиш бўйича самарали чоралар кўрилмоқда. Солиқларда яратилаётган имтиёзлар ва бошқа бир қанча омиллар шулар жумласидандир. Шундай экан, биз бор имкониятлардан фойдаланиб коронавирусга курашишда Президентга қанот бўлишимиз керак,- деди Актам Ҳаитов.

Шунингдек , OʻzLiDeP раҳбари Самарқанд шаҳридаги “ДАКА” хорижий корхонасида бўлиб, бу ердаги муаммоларни ўрганди.

Корхонада 500 нафарга яқин ходимлар иш билан таъминланган бўлиб, 100 турдан ортиқ трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаради ва хорижга экспорт қилади.

Мамлакатимизга пандемиянинг кириб келиши билан ушбу тадбиркорлик субъетида ҳам кунига 6000 дона трикотаж матодан кўп марта ишлатиладиган ниқоблар тикиш йўлга қўйилди.

Учрашувда корхона раҳбари Рустам Қаршибоев пандемия сабаб буюртмачи давлатларда юзага келган иқтисодий инқироз туфайли олдиндан тўланадиган пулларни ўз вақтида тўлаб бера олмаётгани асосий муаммо сифатида эътироф этар экан, айланма маблағ зарурлигини таъкидлади. Бу борада партиядан кўмак сўради.

Учрашувда жорий йилнинг 20-март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора тадбирлар тўғрисида”ги фармонида кўрсатилган имтиёзлар ҳақида тушунчалар берилди.

Бахтигул Қаршиева,

OʻzLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
А.Ҳаитов: “Бугунги синовли кунларда тадбиркорлар Президентга қанот бўлиши керак”