ЎзА Ўзбек

Жамият

Абдусалом Азизов Тожикистонда ҳамкорлик машғулотларини кузатди

21.09.18 20:22

Абдусалом Азизов Тожикистонда ҳамкорлик машғулотларини кузатди

Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов Тожикистоннинг Сўғд вилоятидаги полигонда ҳамкорликда ўтказилган қўшма машғулотларда фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган бир гуруҳ тожикистонлик ҳарбийларни Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг “Жанговар ҳамдўстликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун” кўкрак нишонлари ва эсдалик совғалари билан тақдирлади. Ўз навбатида ўзбекистонлик илғор ҳарбий хизматчилар ҳам Тожикистон мудофаа вазири томонидан рағбатлантирилди.

Илм-фан иқтисодиётга наф бераяптими?

21.09.18 20:19

Илм-фан иқтисодиётга наф бераяптими?

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасида Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Фанлар академиясининг илм-фаннинг иқтисодиёт реал секторига йўналтирилгани ва интеграциясини таъминлашнинг долзарб вазифалари юзасидан ахборотлари эшитилди.

АҚШ фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида мамлакатимиз эришган ютуқларни эътироф этди

21.09.18 20:12

АҚШ фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида мамлакатимиз эришган ютуқларни эътироф этди

АҚШ Меҳнат вазирлиги томонидан 2018 йил 20 сентябрь куни эълон қилинган болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари тўғрисидаги 2017 йилги ҳисоботга мувофиқ, Ўзбекистон тўртинчи ўриндан иккинчи ўринга кўтарилди.

“Таълим ва мутахассислик”: ёшлар учун янги имкониятлар майдони

21.09.18 20:06

“Таълим ва мутахассислик”: ёшлар учун янги имкониятлар майдони

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Савдо-саноат палатаси, Олий ва ўрта махсус таълим, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари билан ҳамкорликда “Таълим ва мутахассислик” XIХ халқаро кўргазмаси ташкил этилди.

“MAN“ меҳмонларни ҳайратга солди

21.09.18 19:52

“MAN“ меҳмонларни ҳайратга солди

“Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва фойдаланилмаган имкониятлар” мавзуидаги халқаро конференция иштирокчилари 21 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

2 мингдан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар электрон шаклда давлат органларига етказиб берилди

21.09.18 19:45

2 мингдан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар электрон шаклда давлат органларига етказиб берилди

Тошкент шаҳар адлия бошқармасида ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш борасидаги фаолияти бўйича брифинг ташкил этилди.

Ўқишни сиртқи таълим шаклига ўтказиш ишлари осонлашдими?

21.09.18 19:43

Ўқишни сиртқи таълим шаклига ўтказиш ишлари осонлашдими?

Эндиликда иккинчи олий таълим бўйича бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида 3- ва 4-курсларда таълим олаётган талабалар ўқишини сиртқи таълим шаклига ўтказишлари мумкин. Ушбу жараён талабаларнинг аризаларига кўра амалга оширилади.

Ҳунармандлар учун очиқ мулоқот

21.09.18 19:37

Ҳунармандлар учун очиқ мулоқот

Хоразм вилоятида ҳунармандчиликни ривожлантиришнинг аҳамияти, бу борада устоз-шогирд анъаналари, янги йўналишларни рағбатлантиришнинг долзарблигига бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди.

Кўҳна Шош тамғаларида ток баргининг тасвирлари туширилган

21.09.18 18:13

Кўҳна Шош тамғаларида ток баргининг тасвирлари туширилган

Узум бутаси яъни ток ер юзидаги энг қадимги гулли ўсимлик бўлиб, унинг маданий тури 7-8 минг йил аввал пайдо бўлган. Тарихда келтирилишича, Кўҳна Шош шаҳрининг тамғаларида ҳам ток баргининг тасвирлари туширилган экан.

Энергиядан оқилона фойдаланиш бўйича ўрганишлар натижаси қандай?

21.09.18 18:11

Энергиядан оқилона фойдаланиш бўйича ўрганишлар натижаси қандай?

Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг ижроси юзасидан назорат-таҳлил тартибида ўрганишлар ўтказилди.

Сиёсий рақобат: амалиёт ва халқаро тажриба

21.09.18 18:08

Сиёсий рақобат: амалиёт ва халқаро тажриба

Парламент қуйи палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси томонидан “Сиёсий рақобат: амалиёт ва халқаро тажриба” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди.

21 сентябрь – Халқаро тинчлик куни

21.09.18 18:05

21 сентябрь – Халқаро тинчлик куни

Ушбу сана муносабати билан ҳудудларда маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Хусусан, пойтахтимизнинг Сергели туманидаги 47-умумтаълим мактабида “Тинчлик – фаровонлигимиз гарови” мавзусида ўтказилган маърифий тадбир, спорт мусобақалари ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштирди.

Оилавий меҳмон уйларида нечта сайёҳга хизмат кўрсатилади?

21.09.18 17:47

Оилавий меҳмон уйларида нечта сайёҳга хизмат кўрсатилади?

Мамлакатимизда туризм фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун яратилаётган кенг имконият ва имтиёзлар жойларда кўплаб замонавий объектлар барпо этилишига хизмат қилаётир.


Янгиликлар :