ЎзА Ўзбек

Жамият

“Ўзатом” делегацияси Ҳиндистонда

18.02.20 14:03

“Ўзатом” делегацияси Ҳиндистонда

Учрашувлар давомида Ҳиндистон томони Ўзбекистон билан атом энергетикасини тинч мақсадларда ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Тиббиёт ходимларига таҳдид қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди....

18.02.20 12:57

Тиббиёт ходимларига таҳдид қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди....

Ижтимоий тармоқларда Қува туманида тиббиёт ходимларига таҳдид қилинганлиги, аммо бу ишни содир этган шахс ҳеч қандай жавобгарликка тортилмагани хусусида хабарлар тарқалди ва кўплаб эътирозларга сабаб бўлди. Маълум бўлишича, туман ички ишлар бўлими томонидан безорилик қилган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Икки ойлик Муҳаммадюсуф юрак хасталигидан фориғ бўлди...

18.02.20 12:10

Икки ойлик Муҳаммадюсуф юрак хасталигидан фориғ бўлди...

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ҳар йили ҳар юз минг чақалоқдан 6-10 нафари туғма юрак нуқсони билан дунёга келади. Бугунги кунда мамлакатимизда бу касалликнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва бемор болаларни дарддан фориғ этиш замонавий тиббиётнинг муҳим вазифасидир.

Дунё ёруғ бўлсин десанг, уйингга чироқ ёқ

18.02.20 12:04

Дунё ёруғ бўлсин десанг, уйингга чироқ ёқ

Ўн уч йилдирки икки фарзандини ёлғиз ўзи тарбиялаётган Гулнора опа Шомаҳмудова 15 йил Тошкентнинг турли манзилида ижара уйларда яшади. Сабр ва матонат билан... Ниҳоят бу оилага ҳам тақдир кулиб боқди. Сергели туманидаги арзон уйлардан бирига соҳиба бўлди.

​Соғлиқни сақлаш вазирлиги: коронавирус карантини муддати якунига етган фуқаролар уйига кузатилди

18.02.20 12:02

​Соғлиқни сақлаш вазирлиги: коронавирус карантини муддати якунига етган фуқаролар уйига кузатилди

Аввал хабар қилганимиздек, турли мақсадларда Хитойда сафарда бўлган жами 584 нафар ватандошимиз жорий йилнинг 4-6 февраль кунлари учта чартер рейс орқали мамлакатимизга олиб келинган эди. Уларнинг 459 нафари эркак ва 125 нафари хотин-қизлардир.

Депутатнинг IMEI-кодлари ҳақидаги мулоҳазаси

18.02.20 11:48

Депутатнинг IMEI-кодлари ҳақидаги мулоҳазаси

Ижтимоий тармоқларда республикамизда мобиль алоқа воситаларини халқаро ўзига хос идентификация кодлари асосида рўйхатга олиш (IMEI-кодлари) амалиёти кўп муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ушбу масала ҳақида ўзимнинг айрим мулоҳазаларимни билдиришга қарор қилдим.

Нукусда ноқонуний қурилган уй эгалари фирибгарлар қурбони бўлган

18.02.20 11:09

Нукусда ноқонуний қурилган уй эгалари фирибгарлар қурбони бўлган

Нукус шаҳрида ноқонуний қурилган уйларнинг бузилиши ортидан уларнинг эгалари шикоят қилиб ижтимоий тармоқларда чиқиш қилди. Тегишли органлар томонидан ушбу масала ўрганиб чиқилганда, бузилган уйларнинг эгалари ер майдонини фирибгарлардан сотиб олганлиги маълум бўлмоқда.

Ўқувчиларни мактабдан мактабга ўтказиш тартиби такомиллаштирилди

18.02.20 10:19

Ўқувчиларни мактабдан мактабга ўтказиш тартиби такомиллаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг “Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди.


Янгиликлар :