ЎзА Ўзбек

Жамият

Онлайн: "Тошкент – Чимкент – Тошкент" халқаро йўналишида илк синов қатновини амалга ошираётган автобус Ўзбекистоннинг "Ғишт кўприк" ва Қозоғистоннинг "Ипак йўли" чегара назорати постидан ўтди

05.01.18 9:50

Онлайн: "Тошкент – Чимкент – Тошкент" халқаро йўналишида илк синов қатновини амалга ошираётган автобус Ўзбекистоннинг "Ғишт кўприк" ва Қозоғистоннинг "Ипак йўли" чегара назорати постидан ўтди

Бугун, 5 январь куни соат 8:00 да пойтахтимизнинг "Тошкент" автовокзалидан "Тошкент – Чимкент – Тошкент" халқаро йўналишида илк автобус йўлга чиқди.

Қўй ўғриси қўлга олинди

05.01.18 9:03

Денов туманининг Ободон маҳалласида яшайдиган 26 ёшли Н.А. қўй ўғирлаб сотаётганда ашёвий далиллар билан тумшуғидан илинди.

Факт: китобхонга таом кўпроқ юқади

05.01.18 8:23

Факт: китобхонга таом кўпроқ юқади

Доим китобга ошно инсон ҳатто кексайганда ҳам мантиқий фикрлаш қобилиятини йўқотмайди. Ёзма ва оғзаки нутқнинг равон ва чиройли бўлиши ҳам мунтазам китоб ўқишга боғлиқ. Биз шу каби маълумотларни жуда кўп ўқиганмиз. Аммо, китоб мутолааси борасида янада қизиқарли фактлар ҳам бор экан.

Бугун

05.01.18 7:06

5 январь, жума, 2018 йилнинг бешинчи куни.

Қарши шаҳри кўчалари бўйлаб зирҳли ҳарбий техникалар тантанали марш билан ҳаракатланди

04.01.18 19:58

Қарши шаҳри кўчалари бўйлаб зирҳли ҳарбий техникалар тантанали марш билан ҳаракатланди

Қаршида “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 26 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ҳарбий техникалар намойиши ташкил этилди.

Ўзбекистонда интернет журналистикасининг аҳволи қандай?

04.01.18 19:55

Ўзбекистонда интернет журналистикасининг аҳволи қандай?

Соҳада профессионал бўлмаган, журналистика амалиётидан хабардор, аммо назариясини ўрганмаганлар жуда кўп. Ачинарлиси шундаки, интернетда ишлаётган ҳамма – блогер, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар администратори, таржимон, “фрилансер”, репортёр, “копирайтер”лар бир ном билан аталади – журналист! 

Боёвутда 48 оила янги уйга кўчиб ўтди, туман ҳокимлиги уй тўйига атаб дастурхон ёзди

04.01.18 19:48

Боёвутда 48 оила янги уйга кўчиб ўтди, туман ҳокимлиги уй тўйига атаб дастурхон ёзди

Президентимизнинг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги Соҳил маҳалласида янгиланган лойиҳалар асосида барпо этилган 2 қаватли учта янги уй фойдаланишга топширилди.

Пойтахтнинг энг яхши маҳаллалари номи эълон қилинди

04.01.18 19:41

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Халқ таълими, Маданият вазирликлари ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида «Маҳалла – менинг тақдиримда» кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилди.

Ота-оналар фарзандларининг муддатли ҳарбий хизматни қандай шароитларда адо этаётганидан хабардор бўлишди

04.01.18 19:25

Ота-оналар фарзандларининг муддатли ҳарбий хизматни қандай шароитларда адо этаётганидан хабардор бўлишди

– Ассалому алайкум, азиз дадажон, аяжон. Янги йилни яхши кутиб олдингизми? Сизларни кўриб турганимдан жуда хурсандман. Мен ва барча сафдошларим соғ-саломат.

Фахрий унвонлар соҳиби бўлган меҳнат қилувчи пенсионерларга жорий йилнинг 1 январидан бошлаб пенсия тўлиқ ҳажмда тўланади

04.01.18 19:11

Бундай имтиёз илм-фан, адабиёт ва санъат соҳаларида ижодий ишлари учун қалам ҳақи (гонорар) кўринишида даромад олувчи пенсионерларга ҳам тааллуқли.

Бебаҳо мерос сабоғи

04.01.18 18:06

Тарихий шахслар ҳақида гап кетганда жамиятимиз учун, ўсиб келаётган авлодлар учун ўрнак бўладиган ўнлаб, юзлаб буюк сиймолар кўз ўнгимизда гавдаланади. Улардан бири Бобохоновлар сулоласидир.

Пойтахтимиздаги "Наврўз" боғида ҳарбий мусиқачилар концерти ёш томошабинлар олқишига сазовор бўлди

04.01.18 15:09

Бахтиёр Саиджонов раҳбарлигидаги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри пойтахтимиздаги "Наврўз" боғида концерт дастури тақдим этди. Юксак маҳорат билан ижро этилган ҳарбий куй-қўшиқлар, жумладан, оркестр карнайчиси Инар Асфандиёров ижроси ёш томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Хусусан, Ўткир Муҳиддиновнинг кларнетда ва Александр Шахуновнинг басда ижро этган куйлари барчага манзур бўлди.


Янгиликлар :