ЎзА Ўзбек

Жамият

ИИВ: Шубҳали кишилар шахсини планшетлар орқали бир зумда аниқлаш мумкин бўлади

14.11.19 19:54

ИИВ: Шубҳали кишилар шахсини планшетлар орқали бир зумда аниқлаш мумкин бўлади

Ҳар бир маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш, бу борада бефарқлик, лоқайдлик ҳолатларига барҳам бериш жамиятда тинч ва осойишта ҳаётни таъминлашнинг асосий шартларидан биридир. Давлатимиз раҳбари ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари билан курашиш эмас, балки барвақт олдини олиш вазифасини қўйгани бежиз эмас. Зеро, нохуш ҳолатлар содир этишга имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни ўз вақтида бартараф этиш уларнинг такрорланмаслигига замин яратади.

Нодавлат ташкилотлар ҳам суд-экспертлик фаолиятини олиб боради

14.11.19 19:22

Нодавлат ташкилотлар ҳам суд-экспертлик фаолиятини олиб боради

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида давлатимиз раҳбарининг жорий йил 17 январдаги “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистонлик профессорга Қозоғистоннинг “Бирлик” олтин медали топширилди

14.11.19 18:14

Қорақалпоғистонлик профессорга Қозоғистоннинг “Бирлик” олтин медали топширилди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети профессори Шамшетдин Абдиназимов миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, осойишталик ва маънавий маданиятни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Қозоғистон Республикасининг “Бирлик” олтин медали билан тақдирланди.

Турк ишбилармонлари: Ўзбекистон инвестиция учун энг қулай мамлакат

14.11.19 17:49

Турк ишбилармонлари: Ўзбекистон инвестиция учун энг қулай мамлакат

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва “Turk Serbest Mimarlar Dernegi” мустақил меъморлар уюшмаси ҳамкорлигида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида “В2В” форматида Ўзбекистон – Туркия бизнес-форуми ва бизнес музокаралар бўлиб ўтди.

“Бошқарув раиси кубоги – 2019“ мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтади

14.11.19 17:43

“Бошқарув раиси кубоги – 2019“ мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтади

Самарқанд шаҳрида 2019 йил 16-17 ноябрь кунлари Халқ банки томонидан Марказий аппарат ва ҳудудий филиаллар ходимлари ўртасида мини-футбол бўйича “Бошқарув раиси кубоги – 2019“ анъанавий мусобақаси ўтказилади.

Қолипли нон эркин нархда сотилади, аммо давлат стандартига номувофиқ тарзда эмас !

14.11.19 17:40

Қолипли нон эркин нархда сотилади, аммо давлат стандартига номувофиқ тарзда эмас !

2019 йил 14 октябрда “Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 866-сонли қарори қабул қилинди. Унга кўра, қолипли нон мамлакатимиз ички бозорларида эркин нархда сотилиши белгиланди.

Ҳар саҳар юкиниб байроғини ўп...

14.11.19 17:25

Ҳар саҳар юкиниб байроғини ўп...

Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи таъсис қилинган кун арафасида Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймоннинг “Ота макон” сарлавҳали шеъридаги “Ҳар саҳар юкиниб байроғини ўп” мисралари ёдимга тушади.

Қардош, қондош халқлармиз

14.11.19 16:33

Қардош, қондош халқлармиз

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида Қозоғистон халқ Ассамблеяси раиси ўринбосари – Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси котибият мудири Жансеит Туймебаев раҳбарлигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учқўрғонда 85 миллиард сўмликдан зиёд бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари бажарилди

14.11.19 16:31

Учқўрғонда 85 миллиард сўмликдан зиёд бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари бажарилди

Президентимиз ташаббуси билан Наманган вилояти туманларида ҳаётга татбиқ этилаётган “Обод марказ” дастурига мувофиқ амалга оширилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари самараси ўлароқ Учқўрғон шаҳри ҳам маъмурий марказ номига муносиб бўлди.


Янгиликлар :