Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

11.01.2019 19:22 Чоп этиш версияси

85 оилага янги уй-жой топширилди

85 оилага янги уй-жой топширилди Навоий вилоятида кам таъминланган, ногиронлиги бор, эҳтиёжманд 85 оила янги уй-жой билан таъминланди.

Навбаҳор, Хатирчи, Қизилтепа туманларида замонавий лойиҳа асосида бунёд этилган уйларни ўз эгаларига топшириш маросими ўтказилди.

– Фарзандларим ва набираларим билан кичик бир уйда яшардик, – дейди II гуруҳ ногирони Ойтулла Аҳадова. – Давлатимиз ғамхўрлиги билан Хатирчи тумани “Бинокор” маҳалласида қурилган икки хонали замонавий уйга кўчиб ўтдик. Эмин-эркин ҳаёт кечиришимиз учун қулай шароит яратиш йўлидаги бундай ғамхўрликлар учун Президентимиздан миннатдормиз.

5.jpg


Сирож Аслонов (сурат), ЎзА