Ижтимоий тармоқларда 22 декабрь куни юртимизда ўтказилган сайловлар жараёнида 80-Қизириқ сайлов округида турли қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Бу каби хабарларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 80-Қизириқ сайлов округи муносабат билдирди. ​ 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 80-Қизириқ сайлов округида овоз бериш жараёнлари очиқ-ошкора, қонунчилик талабларига мос равишда ўтказилди.

Ҳар бир сайловчига ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиши учун шарт-шароит яратиб берилди.

Ўзгалар номидан овоз бериш, сайлов бюллетенларини тўплаб махсус қутига ташлаш ҳолатлари кузатилмади. 

Агар шундай ҳолатлар рўй берганида сайлов участкаларидаги ишончли вакиллар ва кузатувчиларнинг бирортаси уни фотосуратга ёки видеотасвирга олган ва бу юқоридаги турли хабарларга илова тарзида жойлаштирилган бўлар эди.

Қолаверса, овоз бериш натижалари ёзилган баённомалар сайлов комиссиялари томонидан ручкада тўлдирилган ва масъуллар томонидан имзоланиб, муҳр босилган. 

Постга илова қилинган баённомалар эса қаламда тўлдирилган, имзо ва муҳр билан тасдиқланмаган.

Бундан ташқари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 80-сайлов округига 77 та сайлов участкаси бириктирилган бўлиб, сайлов натижалари барча (77 та) сайлов участкаларидаги натижалар умумлаштирилганда аниқ бўлади.

Ижтимоий тармоқда тарқатган пост эгаси томонидан жойлаштирилган баённомалар эса жами участкалар сонининг 30 %ни ҳам ташкил этмайди. Шу сабабли ушбу баённомалардаги овозлар орқали бирон-бир номзодни ғолиб деб топиш сайлов қонунчилиги талабларига тўғри келмайди.

Сайлов Кодексига мувофиқ тегишли округ сайлов комиссияси ўзига бириктирилган барча участка сайлов комиссияларидан олинган баённомалардаги овозларни санаб чиқиш орқали сайлов натижаларини эълон қилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
80-Қизириқ сайлов округида​ бюллетенлар тўпланиб махсус қутига ташлангани ҳақидаги хабарга РАСМИЙ МУНОСАБАТ