ЎзА Ўзбек

12.09.2018 09:26 Чоп этиш версияси

8 килограммдан ортиқ наркотик модда топилди

8 килограммдан ортиқ наркотик модда топилди

Инсон саломатлиги хавф туғдирувчи, оғир жиноятларга олиб борувчи наркомания, айниқса уни тарқатувчиларга қарши курашиш давом этмоқда.

Ички ишлар органлари томонидан амалга оширилаётган “Қорадори-2018” тадбирида томорқасида гиёҳвандлик воситалари етиштираётган, наркотик моддалар тайёрлаётган ҳолатлар аниқланиб, уларга чек қўйиш чоралари кўрилаётир.

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тадбирда “Қайнар” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи И.Э.нинг хонадони кўздан кечирилганда, уй томида 7 килограмм 627 грамм “марихуана” ва 589 грамм “кўкнор” гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келаётгани аниқланди. "Заҳри қотил" далилий ашё сифатида олинди.

ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА
3 887