78 ёшли абитуриент тест синовидан муваффақиятли ўта олмади, лекин тайёргарликни давом эттирмоқчи
Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиалига Ангор туманидан 78 ёшли отахон Бердалиев Маматқул бобо ҳам ўз ҳужжатларини топширгани ҳақида хабар берган эдик.
Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиалига Ангор туманидан 78 ёшли отахон Бердалиев Маматқул бобо ҳам ўз ҳужжатларини топширгани ҳақида хабар берган эдик.
Филиал матбуот котиби Хамид Норқобиловнинг маълум қилишича, Маматқул бобо имтиҳонларда фаол иштирок этган.
- Афсуски отахоннинг бу йилги тўплаган баллари талабалик бахтига муяссар бўлишга бироз камлик қилди. Аммо Маматқул бобо келаси йили яна ҳужжатларини топширишини, унгача эса фанлардан ўқиб тайёргарлик кўришини таъкидлаб ўтдилар, - дейди Хамид Норқобилов. - Отахон бу йилги имтиҳонда 42.1 балл тўпладилар. Шу ёшда шунча балл тўплашнинг ўзи бир маҳорат.
Эслатиб ўтамиз, бу йилги тест имтиҳонларида ёш чеклови бекор қилингани сабаб, нуронийлар ҳам талаба бўлиш умидида олий ўқув юртларига ҳужжат топширишган. Давлат тест маркази маълумотларига қараганда, 25 ёшдан кичик абитуриентлар — 862 977 нафар, 25-30 ёш оралиғида — 103 276 нафар, 40-50 ёшлилар — 14 014, 50 ёшдан катталар эса 672 нафарни ташкил этган.